Ҳодисалар

Тошкентда “Mercedes-Benz” ёниб кетди

CC0 / Unsplash / Flavio Gasperini / Горящий автомобиль. Иллюстративное фото
Горящий автомобиль. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Mercedes-Benz GL 500” автомобилининг двигатель қисмида электр симларида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келган.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида “Mercedes-Benz” автомашинасида ёнғин юзага келди. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бош бошқармаси (ЙҲХББ) ёнғин сабабини маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса10 апрель куни соат 13:40 ларда Мустақиллик шоҳкўчаси "Пушкин" метро бекати қаршисида содир бўлган. Ҳайдовчи О.О.бошқарувида бўлган “Mercedes-Benz GL 500” автомобилнинг двигатель қисмида электр симларида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келган.
Ўт ўчирувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб борган ва ёнғин бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ёнғинда автомобилнинг мотор ва салон қисми ёниб зарарланган.
Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0