Спорт

Беш ва уч босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровМарафон в Ташкенте
Марафон в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мусобақа ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва тренерлар малака аттестациясига жалб этилмайди. Уларга малака тоифалари тўғридан-тўғри берилади.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. 2022 йилдан ҳар йили 30 июнь – Ўзбекистон ёшлари куни ҳамда декабрда ўтказиладиган “Ёшлар форуми” доирасида 5 босқичли спорт мусобақалари, 2023 йил 1 мартдан эса 3 босқичли умумреспублика спорт мусобақалари ўтказилади. Бу бўйича президентнинг 201-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор билан оммавий спортни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди. Унга кўра, оилавий спорт рағбатлантирилади, оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади.
Ўзбекистон ёшлари куни ҳамда декабрда ўтказиладиган “Ёшлар форуми” доирасида футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича 5 босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади.
1-босқичда – кўчалараро маҳалла мусобақалари;
2-босқичда – маҳаллалараро сектор мусобақалари;
3-босқичда – сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;
4-босқичда – туман (шаҳар) мусобақалари ғолиб маҳалла жамоалари ўртасида вилоят мусобақалари;
5-босқичда – вилоят мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида республика (финал) мусобақалари.
Ушбу мусобақалар 5 босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида бўлиб ўтади.
2023 йил 1 мартдан эса олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича 3 босқичли умумреспублика спорт мусобақалари ўтказилади.
Оммавий спортни ривожлантиришга эътибор кучайтирилади
Юқоридаги мусобақалар ғолибларини тайёрлаган мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт-таълим муассасаларининг тренерлари малака аттестациясига жалб этилмайди ва уларга қуйидаги малака тоифалари тўғридан-тўғри берилади:
- туман (шаҳар) босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – иккинчи малака тоифаси;
- вилоят босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – биринчи малака тоифаси;
- республика (финал) босқичида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – олий малака тоифаси.
Янгиликлар лентаси
0