Фарғонада номаълум шахс поездга тош отиб, 9 ёшли боланинг бошини ёрди

© Пресс-служба АО "Узбекистон темир йуллари"Контейнерный поезд с экспортной продукцией Узбекистана отправился в Турцию
Контейнерный поезд с экспортной продукцией Узбекистана отправился в Турцию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2022
Oбуна бўлиш
Тош поезднинг 6-вагонидаги ойнани ёриб ўтиб, 9 ёшли йўловчини жароҳатлаган.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Номаълум шахс Тошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланаётган 62-сонли йўловчи поездига тош отди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 10 апрель куни соат 22:25 да “Олтиариқ – Марғилон” участкасининг 244-километрида содир бўлган. Тош поезднинг 6-вагонидаги ойнани ёриб ўтган ва 9 ёшли йўловчининг бош қисмига урилган.

“Зарба бола қошининг устки қисмига тегиши оқибатида қон кетишига сабаб бўлган. Соат 22:32 да “Марғилон” темирйўл вокзали фелдшери томонидан зудлик билан жабрланган йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди”, - дейилади хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли идоралар суриштирув ишларини олиб боришмоқда.
Маълумот ўрнида, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 121-моддасида локомотивлар, вагонлар, дарё ва ҳаво кемалари, шунингдек, ҳамма турдаги махсус транспортларнинг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача жарима билан жазоланиши белгилаб қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0