Иқтисод

МБ: банклар мижозлар карталаридан ноқонуний маблағ ечиб олишган

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишБанковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard
Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мижозлар карталаридан ноқонуний маблағ ечиб олиш амалиётини йўлга қўйган "Даврбанк"ка санкция қўлланилди.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Марказий банк (МБ) фуқароларнинг банк картасидаги пуллар уларнинг рухсатисиз ечиб олингани кузатилганини маълум қилди.
МБ банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига келиб тушган мурожаатларни ўрганган. Унда кафил ёки биргаликда қарз олувчи ҳисобланмаган фуқароларнинг банк карталари қонун ҳужжатларига риоя қилинмаган ҳолда уларнинг розилигисиз тижорат банки томонидан жисмоний шахсларга ажратилган кредит қарздорлигини сўндириш учун бириктирилиб, маблағлар ечиб олиш амалиёти йўлга қўйилганлиги аниқланган.
Бундай амалиётни йўлга қўйган “Даврбанк”ка нисбатан белгиланган тартибда жарима санкцияси қўлланган. Банкка бу амалиётга чек қўйиш ва фуқароларга маблағларни қайтариб бериш мажбурияти юкланган.
Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати банкларни кредит қарздорликларни учинчи шахслар ҳисобидан сўндиришда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилишга чақирган. “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 57-моддасида банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланганлиги эслатилган.
МБ шунга ўхшаш ҳолотга дуч келинганда хизматга ёзма равишда ёки (71) 212-60-15, (71) 212-73-80, (71) 212-60-94 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишни сўраган.
Янгиликлар лентаси
0