Ўзбекистон БАА аҳолиси саёҳат қиладиган давлатлар қаторига кирди

© Sputnik / /Антон КурилкинМедресе в Бухаре
Медресе в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2022
Oбуна бўлиш
“Gulf News”: Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари аҳолиси ташриф буюрадиган давлатлар рўйхатига киритилган.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. “Gulf News” нашри Бирлашган Араб Амирликларининг аҳолиси учун 13 та давлат қатори Ўзбекистонни ҳам дам олишга ташриф буюрадиган шаҳарлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Газетанинг ёзишича, Бирлашган Араб Амирликлари аҳолиси дунёнинг 14 та турли бурчакларида дам олишни афзал кўради.
“Ортиқча пул тўламаслик учун Ўзбекистонга чипталарни олдиндан брон қилиш тавсия этилади. Кучли талаб туфайли келгуси ҳафталарда тарифлар ошиши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.
14 давлатдан иборат ушбу рўйхатга Ўзбекистон билан бирга Арманистон, Грузия, Кения, Сингапур, Сербия, Таиланд, Малдив ороллари, Хорватия, Непал, Греция, Озарбайжон, Лондон ва Туркия ҳам киради.
Аввалроқ Австралиянинг Lonely Planet нашриЎзбекистонни май ойида кам харажат эвазига “саргузаштли саёҳат” туркуми доирасида ташриф буюришга арзийдиган давлатлар рўйхатига киритган эди.
Йил охирига қадар 4,5 миллион хорижий сайёҳлар келиши кутилмоқда
Маълумот учун, “Gulf News” – Бирлашган Араб Амирликларининг инглиз тилидаги кундалик газетасибўлиб, у 1978 йилда ишга туширилган ва ҳозирда БАА ва бошқа Форс кўрфази мамлакатларида тарқатилади. Унинг онлайн нашри 1996 йилда йўлга қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0