Спорт

Ўзбекистон футзал жамоаси муддатидан олдин Осиё Кубоги-2022 йўлланмасига эга чиқди

© Фото: ЎФАФутзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Афғонистонни йирик ҳисобда мағлуб этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳ пешқадамига айланди.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги саралаши доирасида Афғонистонни мағлаб этиб, муддатидан олдин Осиё Кубоги-2022 йўлланмасини қўлга киритди.
Афғонистонга қарши ўйинда ўзбекистонлик спортчилар 5:1 ҳисобида зафар қучишди. Жамоа сафида Ихтиёр Ропиев дубль қайд этган. Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев ва Дилшод Раҳматов биттадан голга муаллифлик қилишди.
Бу ғалаба орқали очколарини 6 тага етказиб олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси муддатидан аввал Осиё Кубоги йўлланмасига эга чиқди ва гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
Ўзбекистон гуруҳ босқичининг дастлабки турида Непал терма жамоаси устидан ҳам 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Сўнги баҳс эртага Тожикистонга қарши бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0