Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани очди

© Sputnik / Tabyldy Kadyrbekov / Медиабанкка ўтишСотрудники пограничной службы Киргизии
Сотрудники пограничной службы Киргизии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашгани туфайли мамлакат чегарасини кесиб ўтиш билан боғлиқ чекловлар олиб ташлади.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Қозоғистон 11 апрелдан бошлаб Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги чегарани очди. Шу тариқа республикада коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг 6 апрелдаги қарори кучга кирди.
Бундан ташқари, республика авиақатновлар орқали киришга қўйилган барча чекловлар бекор қилинади.
Шу билан бирга, чегарадан ўтишда натижаси манфий ПЗР-тест ёки коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлик тўғрисидаги сертификатни кўрсатиш талаби сақлаб қолинади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара пунктлари коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида икки йил олдин ёпиб қўйилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон COVID-19’га қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни 18 мартдан бошлаб ўзаро тан олган.
Янгиликлар лентаси
0