Колумнистлар

Германия Россия устидан ғалаба деб ўз иқтисодиётини хатарга ташламоқда

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишВыборы в Бундестаг
Выборы в Бундестаг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ғарбнинг Россияга иқтисодий уруши янги даврга чиқмоқда.
Душман энди ўзини ҳамкор ниқобида кўрсатмаяпти. Санкциялар ҳақида уларни стингерлар ва панцерфаустлар каби қурол эканлигини ошкора айтишмоқда. Ҳисобларимиздаги пулларимиз, Европадаги уйларимиз ва кўргазмалардаги суратлармизнинг очиқ-ошкора талон-тарож қилишмоқда. Янги ҳужумга ўтиш учун Украинанинг навбатдаги қонли фейкларини сабрсизлик билан кутишмоқда.
Бу урушдаги вундерваффе (мўъжиза қурол), “Катта Берта”нинг иқтисодий муқобили, Европа Иттифоқи давлатларининг мамлакатимиздан нефть ва газ сотиб олишдан келишилган тарзда рад этиши бўлиши керак эди. Аммо бундай бўлмади. Америкаликларга бизнинг углеводородларимиздан воч кечиш осон, чунки уларда у кўп. Энерготанқис Европада эса вазият бошқача. Асосий хавф ЕИ иқтисодиётининг асосий локомотиви – Германияга таалуқли.
“Бу икки ҳафта олдин тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган фалокат бўларди, бироқ ҳозир у мутлақ ҳақиқийдек кўриняпти”. Ғарбий Германия электротехника фирмаси эгаси Россия газидан воз кечиш эҳтимолини шундай сўзлар билан тасвирламоқда. У Guardian газетаси журналистларидан исм-шарифи ва фирмасининг номини ошкор қилмасликни илтимос қилган. (Албатта, ахир- бундай фикрий жиноят Россияга карши санкцияларнинг самарадорлигига билдирилган шубҳаку). Бизнесмен юз йиллик фирмаси Россия гази, шунингдек, никели ва алюминийисиз бир лаҳзада касодга учрашини тан олган.
Немислар Россиядан газ келиши тўхтаган кунни “Х куни” деб номлашмоқда. Германия учун йилига эллик миллиард куб метр газ, Россия учун кунига икки юз миллион евро - муаммонинг нархи шундай. Аммо бу бошланиши. Германиянинг бутун саноати хавф остида қолди. Ахир айнан шу саноат Европа Иттифоқининг бутун иқтисодиётини ушлаб турарди.
Европа Украина инқирози туфайли АҚШ тузоғига тушди
Тарихнинг ажойиб кинояси. Афсонавий немис корпорациялари- Крупп ва Тиссен, Бауэр ва BASF- Биринчи жаҳон урушида ҳам, Иккинчи жаҳон урушида ҳам муваффақиятли тарзда бойиган эди. Ушбу компанияларнинг урушни алангалатишда иштирок этган деган машҳур тахмин ҳам бор- албаттада, ахир бу ажойиб бизнес. Немис давлатининг навбатдаги мағлубиятидан сўнг, ушбу компаниялар кичкина ребрендинг қилган, топ-менеджерларни ўзгартирган ва фаолиятини муваффақият билан давом эттирган. Крупп ихтиро қилган қуроллардан миллионлаб совет солдатлари ҳалок бўлгани, Бауэрнинг эса фашист концлагерларида одамлар устида тажриба ўтказишни молиялаштирганини инсоният эслашни истамас эди. Бу шунчаки ҳаёт икир-чикирлари эди холос. Аммо Германиянинг йирик корпорациялари бугун, Россияга қарши иқтисодий урушдагидек ҳеч қачон таваккал қилмаган.
ГФР Россиядан газ етказиб бериш тўхтатилган тақдирда учта ҳаракат режасини ишлаб чиқди. Уларнинг ҳар бирида энергия таъминоти устуворлиги шифохоналар ва фармацевтика ишлаб чиқаришига берилган. Бундан кейин – турар жой уйлари, немисларнинг ҳар ҳолда ўлгунича бўлмаса ҳам бироқ барибир Украина учун совуқ қотишига тўғри келади. Газ етказиб бериш бизнесини эса биринчиларлан бўлиб тақиқлашади. Оқибати қандай бўлади?
Европа "Генерал Аёз" келиши билан ҳалок бўлишга тайёр
Ишлаб чиқариш касодга учрайди, миллионлаб одамлар ишини йўқотади. Буларнинг бари- энергия, ишлаб чиқариш ва турар-жой ижарасининг нархининг осмон қадар юксалаётгани фонида бўляпти. Одоб сақлаб айтганда, Европанинг энг йирик иқтисодиётини турғунлик кутмоқда. “Тўғрисини айтсам, деб тан олади Guardian га берган интервьюсида BASF раҳбари Мартин Бюдермюллер- бу бизнинг Иккинчи жаҳон урушидан сўнг энг ёмон инқирозимиз, ривожланишимизнинг охири бўлиши мумкин”.
Россия немисларни кутиб турмасдан ҳам ўз вундерваффесини тамомила қўллаши, уларга газ етказишни мустақил тарзда узиб қўйиши мумкин. Бунга Давлат Думасида аллақачон чақириқлар ҳам бўлмоқда. Бу Германияга қандай таъсир қилади?
Албатта, касодга учраган тадбиркорлар, ишини йўқотган немислар кўчаларга чиқишади. Бироқ, кўчада уларни нима учун оч қолиши ва совуқ қотишинининг сабабини тушунтириб берадиган украин қочоқлари кутиб туради. Агар улар уддалай олмасалар, ишга кучишлатар органлар аралашади. Полиция кучуклари, водометлар, кўзни ёшлантирувчи газ - охирги йилларда Европа ҳатто энг катта масштабли намойишларни ҳам босди-босди қилишни яхшигина машқ қилди. Норозиликларни шу қадар шафқатсизларча бостиришидаки, фуқаролар кўчага ҳатто қарай олмай қолади.
Европа Иттифоқи яна 10 йил Россия газига боғлиқ бўлади
Осиё ва Африка ноқонуний мигрантларининг қутулиб бўлмас “кузги чақириқлари” ҳам вазиятни мураккаблаштиради. Очлик муаммосига дуч келгач, мигрантлар меҳмондўст Европага, биринчи бўлиб Германияга югуришади. Демак улар билан - маҳсулот талонлари, ишсизлик нафақаларини ҳам бўлишишга тўғри келади. Немислар уларга қарши норозилик қилиб кўрсинчи - мигрантларнинг ўзи бостириб боради. Уларга бу осон.
ГФР ҳукумати халқ ғазабининг оловини бир қанча муддатга пул билан совутиб туриши мумкин. Бироқ босиб чиқариш дастгоҳи 2020 йилдан буён тўлиқ қувватда ишламоқда, евро майдонида инфляция барча рекордларга чиқмоқда. Бир йилдан сўнг бу валюта нимага айланади?
Немис сиёсатчиларидан наф йўқ ва бу тушунарли. Улар Вашингтон буйруқларини аниқ-тиниқ бажаришади холос. Аммо нега афсонавий немис бизнеси, дунё иқтисодиётининг фахри жим турибди? Унинг капитанлари “Шимолий оқим 2” топширди, ҳозир эса тушунарсиз бир нималар деб тўнғиллаб қўймоқда.
Гап шундаки, немис корхоналарининг катта қисми АҚШда савдо бозорига эга. Унга киришни манипуляция қилиш орқали Вашингтон немис капиталистларидан хоҳлаган нарсасини талаб қилиши мумкин. Бу дунёдаги энг бой бозор, фойдали бўлиши аниқ. Немислар тишини тишига қўйиб Россиядан чиқиб кетишлари мумкин, аммо америкалик харидорни йўқотиш кўпчилик учун ўлим билан баробар.
Немислар “семиз қовжирагунча, ориқ ҳаром ўлади” деган қадим мақолига яна бир умид қилган. Бу ерда “ориқ” Россия. Яъни бизнинг иқтисодиётимиз немис иқтисодидан олдин синади қабилида. Углеводород таъминотини бошқа харидорларга йўналтириш янги, катта сармояларни талаб қилади. Нархларнинг ошиши ва ишсизлик ижтимоий нотинчликка олиб келади.
Немисларнинг энг жозибали тасаввур дунёси бўйича, иқтисодий уруш натижасида Россия парчаланади, ядровий етакчиликни йўқотади ва орзу қилинган рус гази эса (шунингдек, нефть, никель, алюминий ва олмос) ҳеч нарса эвазига, яъни текинга Германияга кетади. Мана буни курашса арзийдиган мақсад деса бўлади. Уйдан совуқдан қақшаб ўтириш, шароит йўқлигидан ювинмаслик, мол гўштидан чигирткаларни ейишга ўтиш.
Америка Россия газининг ўрнини боса оладими?
Европа аҳолисининг узоқ вақт давомида қўрқинчли қиз Грета Тюнберг томонидан қўлга ўргатилгани бежиз эмас. Кунига икки марта овқатланиш, ҳафтада бир марта ювиниш, коливингларда яшаш, фақат велосипедда юриш каби ажойиб лойиҳаларни эслайсизми? Ҳа, ҳа, бу ўша “Буюк қайта тикланиш”. Уни глобал исишга қарши кураш позицияси сифатида кўрсатишган. Бугун маълум бўлишича, бу олтин миллиард Россия билан жанг қилиш учун тайёрланган экан.
Аслида, ишдан сўнг умуман исимайдиган уйга келиш ва кечги овқат учун соя гўштини пишириш жуда ачинарли. Бундай ҳолда оддий немисни қўллаб-қувватлайдиган нарса- бу русларга нафрат. Нафратни эса доктор Геббельснинг энг яхши васиятларига кўра Европа трансмиллий компаниялари назоратида Европа ОАВлари ривожлантирмоқда.
Машҳур немис концернлари эгалари ўз ватандошларини иқтисодий уруш ўчоғига ташлаб, ҳар доимгидек, уларнинг орқаларида яширинишни орзу қиладилар. Ҳа, Россиядан газ таъминоти тўхтатилгандан кейин Германияда кичик ва ўрта бизнес ҳалокатга учрайди. Аммо корпорацияларнинг бошқа хавфсизлик чоралари бор. Улар харажатларнинг ўсишини ўз истеъмолчиларига ташлаб қўйишни режалаштирмоқда. Аммо улар нарх белгиларини қанчалик узоқ муддатга кўтара олишади ва бу уларнинг бутунлай вайрон бўлиши билан якунланмайдими?
Олдимизда пайдо бўлаётган иқтисодий “Сталинград” ҳатто мамлакатлар ўртасидаги қарама-қаршилик эмас, аслини олганда, икки қадрият тўқнашувидир. Нисбатан айтганда, газ долларга ёки валюталар ресурсларга қарши курашмоқда.
Германия ва Россия ўртасидаги тўқнашув ҳам бунга кимёвий жиҳатдан соф мисолдир. Россия ресурслари билан ҳаммаси жойида. Агар керак бўлса, ўзимиз ўзимизни боқамиз ва ўзимизни иситамиз. Тўғри, нимадандир воз кечишга тўғри келади. Аммо 2014-йилда, мамлакатда хамон ҳақида даҳшатли нолалар бўлгани ёдга тушди. Нима бўлибди? Хамонсиз ҳам яшаяпмиз. Ишлар қандай кетаётганини кузатамиз, лекин ҳозирча яхши.
"Газпром" Германиянинг энг йирик омборига газ қуйишни тўхтатди
Германия иқтисодиёти сўнгги ярим аср давомида бизга намуна сифатида кўрсатилган. Юқори технология, саноат ишлаб чиқариши, хизматлар соҳаси, ҳаммаси ажойиб. Битта пистирма - бу кучли энергия танқислиги. Вентиль айланиши - ва бу кўп асрлар давомида қурилган конструкция қартадан қурилган уй каби қулайди ва ўзи билан Европанинг бошқа мамлакатлари иқтисодиётини ҳам ҳалок қилади.
“Сталинград” - бу фақат метафора. Бироқ, иқтисодий урушдаги жанглар Иккинчи Жаҳон урушидаги энг даҳшатли жанглардан ҳам кўпроқ одамни ўлдириши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0