Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҳарбийлари Европадан Киевга олиб келинган С-300 дивизион техникасини йўқ қилишди

© Министерство обороны РФ / Фотобанкка ўтишЗапуск ракет "Калибр" по целям террористов в Сирии
Запуск ракет Калибр по целям террористов в Сирии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Мудофаа вазирлиги: “Калибр” ракеталари билан Европадан Украинага келтирилган С-300 дивизион техникаси яксон қилинди.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Россия армияси “Калибр” ракеталари билан Европадан Украинага олиб келинган С-300 зенит ракета дивизиони техникасини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилди.
С-300 зенит ракета дивизиони техникаси Днепр чеккасидаги ангарда яшириб қўйилган бўлган. Унга “Калибр” ракеталари билан зарба берилган.
“Жумладан, С-300нинг тўртта ишга тушириш қурилмалари ва 25 нафаргача Украина Қуролли кучларининг шахсий таркиби йўқ қилинди”, - дейилган хабарда.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0