Россия ўзбек лимонининг асосий харидори бўлиб қолмоқда

© Sputnik / Макс Ветров / Медиабанкка ўтишСбор лимонов
Сбор лимонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 1,2 минг тонна лимон экспорт қилган.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 6 та хорижий давлатларга қиймати 1,3 млн долларга тенг бўлган 1,2 минг тонна лимон экспорт қилган. Асосий харидор – Россия.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, лимон экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 309 тоннага ошган.
Ўзбекистон лимонларини харид қилишда Россия етакчи. Икки ой давомида у ерга 715 тонна лимон экспорт қилинган. Кейинги ўринларда Қозоғистон – 325 тонна ва Қирғизистон – 194 тонна.
Фарғона (521 тонна), Тошкент (219 тонна) ва Хоразм вилоятлари (159 тонна) хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар орасида етакчи.
Аввалроқ россиялик рестораторлар Ўзбекистоннинг мева-сабзавотлари, газмол ва виноларига катта қизиқиш билдираётгани ва маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликлари хабар қилинган эди.
Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йилнинг биринчи ойларида савдо кўрсаткичлари 50 фоиздан зиёдга ошган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида ташкил этилган 2 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россиядан мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0