Шаҳбоз Шариф Покистоннинг бош вазири этиб сайланди

© AP Photo / Anjum NaveedШехбаз Шариф, лидер оппозиции Пакистана
Шехбаз Шариф, лидер оппозиции Пакистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2022
Oбуна бўлиш
Мухолифат партиясидан бўлган Шаҳбоз Шариф Покистоннинг бош вазири лавозимига сайланди.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Покистон парламентида янги бош вазир номзодига овоз бериш бўлиб ўтди. Бу лавозимга мухолифат партиясидан бўлган Шаҳбоз Шариф сайланди, деб хабар бермоқда Покистоннинг “Dawn” нашри.
Шариф номзодини ёқлаб депутатларнинг 174 нафари овоз берган ва бу сайланиш учун етарли.
Овоз беришда фақат мухолифат партиялар қатнашган, чунки бунга қадар ҳукуматдан четлаштирилган Имрон Хон бошчилигидаги ҳукмрон “Покистон адолат партияси” депутатлари истеъфога чиқишга қарор қилишганди.
Имрон Хон бош вазир лавозимидан билдирилган ишончсизлик вотуми сабаб четлаштирилди. Шундан сўнг унинг тарафдорлари бунга норозилик билдириб, Покистонга кўчалари бўйлаб намойишга чиқишди.
Хоннинг ўзи Покистон мухолифати Вашингтон билан тил бириктирган деб ҳисоблайди. Уларга Имрон Хон юритаётган ташқи сиёсат хуш келмаган.
Шаҳбоз Шариф уч марта Покистон бош вазири лавозимини эгаллаган Наваз Шарифнинг укаси. Шаҳбоз Шариф ўзи уч марта Покистоннинг йирик вилояти Панжобнинг асосий вазири лавозимига сайланган.
Янгиликлар лентаси
0