Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

© Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлигиДилмурод Абдураҳмонов
Дилмурод Абдураҳмонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2022
Oбуна бўлиш
Сайхунобод туманидаги "Политекс Сирдарё" масъулияти чекланган жамият шаклидаги тўқимачилик кластери раҳбари Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Дилмурод Абдураҳмонов Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Абдураҳмонов бунга қадар Сайхунобод туманидаги "Политекс Сирдарё" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги тўқимачилик кластери раҳбари бўлган.
Дилмурод Абдураҳмонов 1983 йилда Ховос туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент молия институтини, 2010 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2011 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.
"Шуҳрат" медали соҳиби.
Янгиликлар лентаси
0