Дунёда

Sputnik Meedia раҳбари Черишевага Эстонияни тарк этиш тақиқланди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишГлава Sputnik Эстония Елена Черышева участвует в пикете у посольства Эстонии в Москве. Архивное фото
Глава Sputnik Эстония Елена Черышева участвует в пикете у посольства Эстонии в Москве. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Журналистнинг сўзларига кўра, унинг техникаси, телефонлари ва нақд пулларини мусодара қилишган.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Суд Sputnik Meedia ахборот портали бош муҳаррири Елена Черишевага Эстонияни тарк этишни тақиқлади. Бу ҳақда журналистнинг ўзи РИА Новостига маълум қилди.
“16 соатлик тинтувдан сўнг маҳбуслар уйига (тергов изолятори – таҳр.) олиб кетишди. Кейин сўроққа олиб боришди, сўнгра суд бўлди, прокурор икки ойга ҳибсга олишни талаб қилди. Эртаси куни судья қарор чиқарди – мамлакатдан чиқишга тақиқ, уйни уч суткадан зиёд вақтга тарк этиш тақиқланган”, - деди Черишева.
Журналистнинг сўзларига кўра, унинг техникаси, телефонлари ва нақд пулларини мусодара қилишган.
Елена Черишева 6 апрель куни Эстония махсус хизматлари томонидан қўлга олинган эди. Журналист тинчликка қарши жиноят содир этганликда, шунингдек, халқаро санкцияларни бузганликда гумон қилинган.
Россия ТИВ махсус вакили Мария Захарова айтишига кўра, Эстония ҳукумати вакиллари қўрқитиш тактикасидан “давлат террори”га ўтган. Елена Черишева бир неча йиллардан бери Эстония ҳукумати томонидан қаттиқ босим остида.
Эслатиб ўтамиз, март ойининг бошида Эстониянинг Sputnik Meedia нашри маҳаллий банк ва расмийларининг босими ва чекловлари, шунингдек, ходимларига таҳдидлар туфайли ўтказилишига дуч келган ва ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган эди.
Sputnik Meedia нашри Sputnik Эстониянинг собиқ ходимлари томонидан ташкил қилинган бўлиб, тўрт йиллик фаолиятидан сўнг, 2020 йилда маҳаллий ҳукумат ва полиция таҳдидлари туфайли ёпилган эди.
Янгиликлар лентаси
0