Жамият

Суд экспертизаси тўғрисидаги қонун қандай ўзгаради - тафсилотлар

© Pixabay / MiamiAccidentLawyerЗакон адвокат справедливость
Закон адвокат справедливость - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
“Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Адлия вазирлиги янги таҳрирдаги “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Лойиҳа билан амалдаги қонунга бир қатор янги моддалар ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Лойиҳада суд экспертининг касб этикаси қоидалари, махсус билимлар, мутахассис фикри, валидасия, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, хусусий суд эксперти, суд эксперти аттестацияси, суд-экспертиза муассасалари (ташкилотлари) ва суд экспертларининг давлат реестри ҳамда суд эксперти қасамёди кабилар белгиланмоқда.
Шунингдек, илмий фаолият билан шуғулланувчи муассаса (ташкилот) ўз фаолият йўналиши бўйича экспертлик фаолиятини амалга ошириши ҳамда суд-экспертлик фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар мутахассисларининг ҳуқуқий мақомлари қонун билан мустаҳкамланмоқда.
Ҳужжат лойиҳасида экспертларнинг ноқонуний ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатлар адолатли ва холис кўриб чиқилишини таъминлаш масаласи ҳам ўрин олган. Унга кўра, қарор лойиҳаси қабул қилинса давлат суд-экспертиза муассасалари ҳузуридаги малака комиссияси ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертлари ва хусусий суд экспертлари малака комиссиялари ташкил этилади.
Шу билан бирга, ҳужжатда келгусида суд экспертизаси соҳасида манфаатлар тўқнашуви юзага келишини олдини олиш мақсадида суд экспертига иш материаллари юзасидан экспертиза ўтказишга доир чекловлар қайд этилмоқда.
Вилоятларда Одам ДНКси экспертизаси йўлга қўйилади
Қонун лойиҳаси билан давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан амалга оширилган суд экспертизаси хулосаси бўйича қўшимча ва қайта суд экспертизаси, комиссиявий ва комплекс суд экспертизаларини эса нодавлат суд-экспертиза ташкилоти ўтказиши мумкинлиги мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Муҳокама 22 апрелга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0