Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

УҚК Россия ҳарбийларига янги танкларни топширишди – видео

© Sputnik / РИА Новости / Фотобанкка ўтишТанк Т-64, брошенный Вооруженными силами Украины в Херсонской области.
Танк Т-64, брошенный Вооруженными силами Украины в Херсонской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бу Изюм туманидаги Тополское аҳоли пунктини озод қилиш вақтида рўй берган.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Украина Қуролли кучлари (УҚК) Харков вилоятида россиялик ҳарбийларга мутлақо янги танкларни тўлиқ жанговар анжомлари билан топширишди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, бу Изюм туманидаги Тополское аҳоли пунктини озод қилиш вақтида рўй берган. Украиналик танкчилар тўпларни юқорига кўтариб, таслим бўлишган.
“Уларнинг янги танклари бор эди, кам масофа юрган, эҳтимол, энди фойдалишга олишган. Тўлиқ жанговар анжомлари билан. Ўт очишга тўғри келмаганлигига ҳаммамиз хурсанд бўлдик. Таслим бўлишмоқда, чунки бизни, танкларимизни, техникаларимизни кўришяпти. Ва аллақачон биз билан жанг қилишни исташмаяпти”, - деди танк ротаси командири Тимур.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Россия ҳарбийлари Европадан Киевга олиб келинган С-300 дивизион техникасини йўқ қилишди
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0