Дунёда

Бельгияда омикроннинг янги BA.4 варианти аниқланди – ОАВ

© REUTERSОмикрон-штамм коронавируса
Омикрон-штамм коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Вирусологнинг сўзларига кўра, омикроннинг янги вариантлари янги штамм пайдо бўлишига қараганда яхшироқ.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Бельгияда коронавируснинг омикрон штаммининг янги BA.4 варианти билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Le Vif” нашри Лёвин католик университети (KU Leuven) вирусологларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Вирусолог Марк Ван Ранст ва Пье Маеснинг сўзларига кўра, янги вариант Бельгиянинг Валлония ҳудудида аниқланган ва Бельгия озод университетида (ULB) ўрганилган.

“Вируслар мутацияларни жамлашмоқда, улар ҳамиша шундай қилишади. Янги вариантлар яна пайдо бўлаверади”, - дея Ван Ранст сўзларидан иқтибос келтирган нашр.

Вирусолог омикроннинг янги вариантлари янги штамм пайдо бўлишига қараганда яхшироқ эканини таъкидлаган.
Хитой Шарқида омикроннинг янги варианти топилди
Нашр маълумотларига кўра, омикроннинг BA.4 ва BA.5 вариантлари аллақачон Ботсвана, Германия, Дания, Буюк Британия ва Жанубий Африкада аниқланган.
Янгиликлар лентаси
0