Колумнистлар

Европа урушга йўл олди

© Sputnik / Владимир СергеевФлаги России, ЕС и Франции на набережной Ниццы.
Флаги России, ЕС и Франции на набережной Ниццы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ташқаридан ва бир вақтнинг ўзида ичкаридан босимни оширганда, қозон нафақат қопқоғини отиб юборади балки босим зўрлигидан ўзи ҳам синади.
Кеча Люксембургда Европа ташқи сиёсат бошқармалари вакиллари йиғилишининг олтинчи доираси бошланди. Ундан кўзланган мақсад - Россияга қарши санкцияларнинг навбатдаги пакети ҳақида эканлигини унчалик ҳам яширмадилар.
Ўтган олти ойда Москва биринчи, иккинчи, ва хуллас рўйхат бўйича қарши тақиқ чораларини қўллаган одамларнинг наздида коллектив Европанинг оёғига бош уриб бормаса ҳам, ҳар ҳолда ўлаётган иқтисодиётнинг бор азобларини ҳис қилаётган бўлиши керак эди.
Аммо, негадир, Европа супермаркетларида ун қолмади. Кейин эса ўсимлик ёғи ҳам тугади. Бу жуда тез содир бўлди. Санкция киритган давлатлар буни мутлақ кутмаган эди. Тасаввур қиляпсизми, коллектив Европа ўзини бир вақтда иккита энг муҳим маҳсулот (озиқ-овқат саноати учун) танқислигида қолди. Ва бу ҳолат яна шу қадар тез содир бўлдики, “Россияни танобини тортиб турувчи” стратегларига фантазия кенглиги ва эркин сиёсий ижодкорлик етмади.
Майли, нима бўлса бўлди ва кеча ўсимлик ёғлари турган шишалар жойида бугун бўш расталар турибди. Маълумки, ёғ ва ундан кейин тухум ва парранда, йирик қорамол гўшти ҳам йўқолиши (ёки қимматлашиши) мумкин. Бу фактни инкор этиб бўлмайди.
Европанинг кундалик ва оғир турмушида содир бўлаётган воқеаларнинг энг юқори сиёсий эмпирияларга умуман алоқаси бўлмаган вазиятда, бу эмпирияларда яшовчи евроамалдорлар ўзларига ишониб топширилган кема штурвалини кескин буришга қарор қилишди. Ҳаракат траекториясини мувозанатлаш учун эмас, балки Россияни бурилишда “кесиш” учун.
Киевга ташриф буюрган умумевропа дипломатиясининг раҳбари Жозеп Боррелнинг баёнот беришича, “бу урушда фақат жанг майдонида ғалаба қозонилади”. Ва у мамлакатга янги ва анча тезкор ҳарбий қуроллар етказишни ваъда қилди.
Европа Комиссиясининг вице-президенти тинчликни излаш билан чекланиб қўя қолди, ўн миллионлаб одамларнинг қони билан тўланган Иккинчи Жаҳон уруши охирида шакллантирилган Европа ташқи сиёсатининг постулатларини қайта кўриб чиқди. Олтита сўз ва битта боғловчидан иборат твит эса ўзига хос сенсация бўлди. Фақат бир томондан.
Бошқа томондан эса- ушбу олтита сўз Кремлга таҳдиддан бошқа маънода бўлиши мумкин эмас. Аниқроғи, Москвага қарши таҳдид. Агар янада аниқроқ айтадиган бўлсак, Россияга қарши таҳдиддир.
Жозеп Боррель ушбу баёнотини нафақат Россия ҳукуматига - у Кремль билан бундай оҳангда гаплашиш бефойда эканлигини яхши тушунадиган билимли одам - балки Россия халқи, Россия жамиятига қаратди. Шундай жамиятки, у турли Европа пойтахтлари, шунингдек Вашингтон тасаввур қилганидан умуман ҳайратланарли ва ғайритабиий, (айниқса, Ғарбнинг тарқоқ, бўлинган, бетайин жамияти билан солиштирганда) яхлит ва жипс бўлиб чиқди. У ҳамма томонидан баҳам кўрилган ғоялар билан жипслашган.
У шундай жамиятки, уни “шахслар ва индивидуаллар”га бўлиб ташламоқчи бўлганларнинг орзуларига қарши чиқиб- бир жонга айланди. Ҳатто жуда кўп пуллар эвазига сотиб олинмайдиган қадриятлар учун бирлашди.
Ва мана шу яхлит халққа коллектив Брюссель сўнгги 80 йилликдаги иккинчи ультиматумини қўймоқда. Халқнинг жавоби кутилгандек бўлди. Бу борада саволлар бўлиши мумкин эмас. Бироқ, барибир бундай вазиятда Брюссель нимани ўйлагани (ёки ўйлаётгани) ҳақида сўрагиси келади кишини. Ва энг асосийси, бундай баёнотларга Москва аниқ жавоб берса ва уни провокация қилишга уринишса ҳам, оқибатида Брюсселга, Парижга, Мадридга, Лиссабонга ва Берлинга нима олиб келиши керак? Европа чиндан ҳам энди Украинани қалқон қилмасдан Россия билан уришишни хоҳлайдими? Ёки ўша бебош твитдаги олтида сўз (еттинчиси- боғловчи) яна бир бор Киевнинг кўзига яхши кўриниш учун айтилган эдими? (Бунақасини ҳам истисно қилиб бўлмайди ахир).
Яримриторик характерга эга бўлган бу саволларни ҳеч қандай камчиликсиз тушунарли бўлиши учун шакллантириш керак: Европанинг Россияга нисбатан ғазаби бугун шу даражага етдики, Брюсселда тўғри кўринадиган ягона йўл Россия давлатини йўқ қилиш бўлиб қолди.
Ташқаридан ва бир вақтнинг ўзида ичкаридан босимни оширганда, (технологиялар барчага маълум ва улар кўп марта қўлланилган), қозон нафақат қопқоғини отиб юборади балки босим зўрлигидан ўзи ҳам синади.
Аслида, Люксембургда муҳокама қилинган санкцияларнинг олтинчи раунди ва Боррелнинг олтита сўздан иборат “киевча” твитлари нафақат Ғарб учун хавфли геосиёсий партиядаги улушларни ошириш йўллари, балки қозон ташқарисидан ҳам, ичкарисидан ҳам босимни ошириш усулидир.
Россия учун янги олтинчи, (йигирма олтинчими ёки эллик олтинчи) чеклов чораларининг моҳияти бугунги кунда ҳатто рамзий маънога ҳам эга эмас, чунки мамлакат ўзини яхши ҳис қиляпти ва келажакка реал оптимизм билан қарайди (чексиз табиий ресурсларга, ўнлаб вақт зоналарида чўзилган ҳудудга эга ва ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқмайди). Аммо, айтайлик барча нефтлари асли Россиядан импорт қилинадиган Болгарияда эса куладиган ҳолат эмас.
Немисларнинг йирик бизнеси ҳам қувнаётгани йўқ: Европанинг энг қудратли иқтисодиёти юқори сифатли ва арзон Россия энергоманбаларини импорт қилгани учун ҳам шундай қудратга эришди. Айнан шу туфайли Германия саноат экспорти жаҳон глобал бозорида юқори даражада рақобатбардош бўлди. Ва сифатли олмос каби ёрқин порлаган Германия ташқи савдо баланси, Россиянинг қора ва кўк олтинига қўлланилган эмбарго сабаб бир лаҳзада арзонгина фианит тоши каби хиралашиб қолиши мумкин.
Нафақат немис саноатчилари, балки уларнинг француз, италян, испан ва бошқа барча 27 та Европа Иттифоқига аъзо давлатдаги ҳамкасблари чекловларнинг кўлланилгани ҳам ва ҳозир жорий этилиши режалаштирилгани улар учун фойдани ҳам, бозорни йўқотиш эканлигини тушунмай қолмайдилар ҳам.
Россияга қарши қонуний равишда жорий қилинган санкциялар де-факто умумевропа иқтисодиётини вайрон қилмоқда, кўп йиллар давомида қопланиши мумкин бўлмаган зарарни келтириб чиқармоқда.
Бироқ агар чекловлар Россия учун туртки бўлган бўлса, (чунки Россиянинг бозорни тўлдиришда истиқболлари бор), жамоавий Европа учун улар иқтисодий ривожланиш стратегиясига ва икки йиллик пандемия сабаб келиб чиққан турғунликдан чиқиш тактикасига, локдаунлардан сўнг ҳали ўзини тиклай олмаган Европа фуқароларининг сотиб олиш қобилиятига таъсир қилди. Уларга яна камарларни қандай қилиб қайтадан тортишга ўрганишга тўғри келади. Ва яна шундай шароитда миллионлаб қочқинларни қабул қилиш ҳам мураккаб вазият.
Қитъадаги геосиёсий инқирозни кескинликни пасайтиришга эмас, балки юқори даражага кўчириш, аслида ҳамманинг кўз ўнгида ўз-ўзини ўққа тутиш орқали бирлашган Европа, буни Брюссель ёқтирадими йўқми, ўзининг сиёсий финали сари яна бир қадам ташламоқда.
Қадриятлар бирлиги ва ҳамжиҳатлиги ҳақида қанча баланд гапиришса, бунда шубҳалар шунча кучаяди. Бу маънода руслар тарихий тажриба ва соғлом фикрга эга. Ва ҳозир ҳам жуда яхши эслаймизки, геосиёсий ҳалокат дўконларда маҳсулотлар етишмаслигидан бошланган эди.
Янгиликлар лентаси
0