Жамият

Фарғона водийси учун ягона аэропорт қуриш таклиф қилинмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с планами модернизации двух социальных сфер
Президент ознакомился с планами модернизации двух социальных сфер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Фарғона водийсидаги учта ҳудуд – Андижон, Наманган ва Фарғона учун ягона бўлган халқаро аэропорт қурилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Фарғона водийсида ҳудуддаги ҳар учала вилоят учун ягона бўлган халқаро аэропорт қурилиши мумкин.Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев танишган транспорт соҳасидаги лойиҳалар тақдимотида сўз борди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Фарғона водийсидаги учта – Андижон, Наманган ва Фарғона аэропортлари шаҳарлар ичида жойлашгани ва атрофи бино-иншоотлар билан зич ўралгани сабабли уларни кенгайтириш имконияти чекланган. Шу боис учта вилоятнинг ўртасида янги халқаро аэропорт қуриш таклиф этилмоқда.
Қайд этилишича, мамлакат аэропортларини 2035 йилга қадар ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилган. Бу стратегияни 2026 йилгача амалга ошириш дастурида аэропортларни ихтисослаштириш, жумладан, Тошкент аэропортини халқаро хаб, Навоий аэропортини юк ташиш хаби, Самарқанд ва Бухоро аэропортларини туризм хабларига айлантириш кўзда тутилган.
Тошкент халқаро аэропортини модернизация қилиш орқали йўловчиларни ўтказиш қувватини соатига 2 минг 400 нафарга ошириш, рўйхатдан ўтиш, паспорт назорати ва самолётга чиқиш йўлакларини кўпайтириш режалаштирилган.
Тақдимотда “Тошкент-Шарқий” аэропортининг бош режаси ҳам муҳокама қилинди. Бухоро ва Урганч аэропортларида янги йўловчи терминаллари қуриш, шунингдек, ҳудудлараро лоукостер авиакомпанияси фаолиятини йўлга қўйиш лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.
Президент аэропортларда хизматларни кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, нархларнинг оммабоплигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Самарқанд аэропорти 1 апрелдан тўлиқ ишга тушади
2021 йил якунлари бўйича республика аэропортлари орқали 5,4 млн йўловчи ва 82 минг тонна юк ташилган, хорижий авиакомпанияларга хизмат кўрсатиш ҳажми ошган. Харажатларни мақбуллаштириш бўйича кўрилган чоралар натижасида барча аэропортларнинг молиявий кўрсаткичлари яхшиланган.
Шу билан бирга, Самарқанд халқаро аэропорти янгидан қурилиб, ишга туширилди. Тошкент халқаро аэропортининг 2-терминали реконструкция қилиниб, ўтказиш қуввати 2 баробар оширилди. Қарши аэропортининг учиш зали янгиланди.
Янгиликлар лентаси
0