Космонавтлар 12 апрелнинг яна бир муҳим мазмунини айтишди - видео

Oбуна бўлиш
Космонавтлар куни 12 апрель бу нафақат инсоннинг илк бор фазога учиши, балким бошқариладиган фазовий парвозлар бошланган кун ҳам.
Россиялик космонавтлар Олег Артемьев, Денис Матвеев, Сергей Корсаков Космонавтлар куни муносабати билан халқаро космик станция бортидан туриб ўз табрикларини йўллашди.

“Биз халқаро космик станция бортидан туриб сизларни Космонавтлдар куни билан табриклаймиз. Бундан 61 йил олдин бизнинг мамлакат инсоният учун янги давр – бошқариладиган фазовий парвозлар даврини бошлаб берган эди.

Коинотга биринчи бўлиб ватандошимиз Юрий Гагарин учди. Унинг парвози, албатта, кўплаб мутахассислар меҳнатининг маҳсули бўлди ва ватанимиз илм-фан ютуқларини дунёга машҳур қилди. Юрий Гагарин қаҳрамонлиги туфайли биз коинотда биринчи бўлдик ва биз унинг қаҳрамонлиги ҳеч қачон унутмаймиаз.
Биз космосни ўрганиш учун ишлаётган барча мутахассисларга миннатдорлик билдирамиз
Барчангизни Космонавтлар куни билан” , - дейилган табрик сўзида.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0