Жамият

Марказлашган иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш даражаси 66 фоизга етади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с планами модернизации двух социальных сфер
Президент ознакомился с планами модернизации двух социальных сфер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Яқин йилларда яна 172 та қозонхона ва 482 километр тармоқни янгидан қуриш, 109 та қозонхона ва 543 километр тармоқни модернизация қилиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистонда марказлашган иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш даражаси 66 фоизга етади. Бу ҳақда президентга тақдим этилган иссиқлик таъминоти тизимини янгилаш ва қамровини оширишга оид режаларда белгиланган.
2022-2026 йилларда яна 172 та қозонхона ва 482 километр тармоқни янгидан қуриш, 109 та қозонхона ва 543 километр тармоқни модернизация қилиш кўзда тутилган.
“Буларнинг натижасида марказлашган иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш даражаси ҳозирги 52 фоиздан 66 фоизга етади”, - дейилган хабарда.
Айрим қозонхоналарда когенерацион газ турбинасини ўрнатиш орқали электр энергияси ҳам ишлаб чиқариш имконияти яратилади.
Давлат раҳбари иссиқлик ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш тизимини рақамлаштириш, соҳада давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш, иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Таъкидланишича, охирги тўрт йилда ҳудудларда 47 та қозонхона қурилиб, қарийб 80 километр тармоқ ётқизилган.
Янгиликлар лентаси
0