Ўзбекистон ва Қозоғистон 12 апрелдан автобус қатновини йўлга қўймоқда: жадвал ва нархлар

© Пресс-служба Госкомтуризма УзбекистанаАвтобусы, купленные у китайской компании Zhengzhou Yutong Bus
Автобусы, купленные у китайской компании Zhengzhou Yutong Bus - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2022
Oбуна бўлиш
12 апрель куни "Тошкент" автовокзалидан Қозоғистон шаҳарларига бир нечта автобус жўнаб кетади.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. 12 апрелдан Тошкент шаҳридан Қозоғистоннинг бир нечта ҳудудларига халқаро автобус қатнови йўлга қўйилади.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги 12 апрель куни "Тошкент" автовокзалидан амалга оширилиши режалаштирилган халқаро автобус қатновлари рўйхатини тақдим этди.
Унга кўра:
12:00 | Тошкент – Чимкент, чипта нархи 60 минг сўм;
16:00 | Тошкент – Олмаота - 200 минг сўм;
17:00 | Тошкент – Олмаота - 200 минг сўм;
18:00 | Тошкент – Нур-Султон - 350 минг сўм;
18:00 | Тошкент – Олмаота - 200 минг сўм;
19:00 | Тошкент – Туркистон - 100 минг сўм;
19:00 | Тошкент – Қизилўрда - 200 минг сўм;
19:30 | Тошкент – Олмаота - 200 минг сўм.
Бундан ташқари, соат 18:00 да Тошкентдан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига автобус жўнаб кетади. Чипта нархи 100 минг сўм.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро автобус қатновлари коронавирус сабаб 2020 йил 16 март куни тўхтатилган эди. Орадан роппа-роса икки йил ўтиб Олмаота-Тошкент халқаро автобус йўналишида илк техник қатнов амалга оширилди. Бироқ 2 апрель куни икки давлат ўртасидаги халқаро автобус қатновлари ҳам номаълум муддатга кечиктирилгани хабар қилинди. Бунга қўшни давлатдаги эпидемиологик вазият сабаб қилиб кўрсатилган эди.
Қозоғистон мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашгани туфайли 11 апрелдан Ўзбекистон билан чегара пунктларни очди.
Янгиликлар лентаси
0