Жамият

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,4 млн кишига етди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПразднование Навруза в Ташкенте
Празднование Навруза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон аҳолиси 2022 йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 54,2 минг кишига кўпайган.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,4 млн кишини ташкил этмоқда. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,5 % га ошган. Мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 54,2 минг кишига кўпайган.
2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра 35, млн кишини ташкил этган эди.
Янгиликлар лентаси
0