Путин ва Лукашенко Амур вилоятида учрашув ўтказади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Белоруссии А. Лукашенко
Президент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Белоруссии А. Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2022
Oбуна бўлиш
Владимир Путин Александр Лукашенко билан биргаликда "Восточний" космодромига ташриф буюради.
ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Благовещенск шаҳрига етиб келди ва бу ерда у Беларусь президенти Александр Лукашенко билан музокаралар ўтказади.
Икки томонлама учрашув олдидан давлат раҳбарлари вертолётда "Восточний" космодроми ва инфратузилма объектлари қурилишини кўздан кечириши, сўнг ишчилар билан суҳбатлашиб, учувчи-космонавтларни тақдирлаши кутилмоқда.
Музокаралар чоғида Путин ва Лукашенко Ғарб санкцияларига қарши чораларни, томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар. Учрашув якунлари бўйича қўшма матбуот анжумани ўтказилиши кутилмоқда.
Ташриф давомида Россия президенти Амур вилояти губернатори Василий Орлов ва Роскосмос раҳбари Дмитрий Рогозин билан ҳам гаплашади.
Лукашенко матбуот хизмати хабар беришича, Беларусь раҳбари аллақачон Благовещенскка етиб борган. Восточнийга ташриф буюриш ва Путин билан музокаралар ўтказишдан ташқари, у Владивостокда Приморск ўлкаси губернатори Олег Кожемяко билан учрашиши режалаштирилган.
Музокараларнинг асосий мавзуси Беларуснинг ушбу минтақа билан ҳамкорлигини ривожлантириш бўлади. Лукашенконинг Русский оролига ҳам ташриф буюриши ва Беларусь ички бозорига балиқ етказиб бериш масаласини муҳокама қилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0