Россия евробондлар бўйича қарзини рублда тўлади, дефолт эълон қилгани йўқ

© Sputnik / Владимир ТрефиловДенежные купюры и монеты.
Денежные купюры и монеты. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2022
Oбуна бўлиш
Россия евробондлар бўйича тўловни рублда амалга оширди, ўз мажбуриятларидан воз кечгани ёки дефолт эълон қилгани йўқ,
ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. Россия еврооблигациялар бўйича дефолт эълон қилгани йўқ, CNN тарқатган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дед Россия молия вазирлиги.
Молия вазирлиги таъкидлашига кўра, Россия ўз қарзларини тўлаш учун етарли маблағга эга ва шу сабабли бугун юзага келган вазиятни тўлов мажбуриятларидан воз кечиш деб ҳисоблаш мумкин эмас.
"Кредиторларнинг барча мумкин бўлган даъволари <...> Россиянинг қарз мажбуриятларини бажариши учун ноқонуний тўсиқлар яратган давлатларнинг расмий органларига юборилиши керак. <...> Америка банклари ва АҚШ ҳукуматининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари Россияга хорижий валютада тўлов амлага оширишига тўсқинлик қилди”, — дейилади Молия вазирлиги хабарида.
Шундай бўлса-да, Россия масъул қарз олувчи сифатида, инвесторларга тўаш керак бўлган маблағларни Россия депозитарийсида керакли миқдорларни рубл кўринишида сақлаб қолган.
"Тўлов амалга ошириш мумкин бўлмаган облигациялар, асосан хорижий инвесторларга тегишли. АҚШ расмийларининг тақиқловчи чоралари биринчи ана шу хорижий инвесторлар жумладан америкалик инвесторларнинг манфаатларига путур этказди", - дея таъкидлади Молия вазирлиги.
Уларнинг таъкидлашича, бу тақиқ Ғарб контрагентлари томонидан ўз шартнома мажбуриятларини бажармаслик ва инвесторлар манфаатларини бузаётганига яна бир мисолдир.
“Шубҳасиз, хорижий валютадаги давлат қарзини тўлаш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича тўловларни амалга оширишдаги тўсиқлар сунъий равишда яратилган”, — дея хулоса қилди Молия вазирлиги.
Эслатиб тамиз, Американинг CNN телеканали ўтган шанба куни халқаро рейтинг агентлиги S&P Россиянинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли хорижий валютадаги кредит рейтингларини "SD" (алоҳида йўналишлар бўйича дефолт) даражасига туширганига эътибор қаратган эди.
Ушбу воқеа 4 апрель куни хорижий агент-банк "Россия-2022" ва "Россия-2042" - суверен евробондлари бўйича тўловларни валютада амалга оширишдан ваоз кечганидан сўнг содир бўлди. Шундан сўнг Россия Молия вазирлиги амалга ошириши керак бўлган тўловларни рублда бажарди. Россиянинг музлатилган банк рақамлари очилганидан сўнг, инвесторлар уларни валютага айлантириши мумкин бўлади.
Молия вазири Антон Силуановнинг сўзларига кўра, Москва евробондлари бўйича хорижий инвесторлар олдидаги мажбуриятларини, керак бўлса, судларда ҳимоя қилишга тайёр. Молия вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари 300 миллиард долларга яқин захираларни чеклаб қўйган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Россия мажбуриятлари бўйича дефолт - фақат техноген сабабга кўра бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0