Россия

Россияда YouTube᾽ни ўн йилга тақиқлаш таклиф қилинди

© Sputnik / Рамиль СитдиковВидеохостинг YouTube
Видеохостинг YouTube - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Давлат думаси депутати YouTube видеохостингини камида 10 йилга қонунан тақиқлаш таклифини билдирмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Россияда YouTube видеохостингини камида 10 йилга қонунан тақиқлаш лозим. Россия Давлат думасининг Қрим ҳудудидан бўлган депутати Алексей Черняк шундай таклиф билан чиқди.
“Мен Давлат думаси раҳбариятига YouTube ишини мамлакатимиз ҳудудида қонунан камида 10 йилга тақиқлаш масалани кўриб чиқишни таклиф қилмоқчиман. Агар улар бир-иккки йилдан кейин қайтишни хоҳлаб қолишса, бунинг иложи бўлмайди, уларнинг ўрнини эса тезда ўзимизнинг маҳаллий хизматларимиз эгаллашади”, - деди у РИА Новости билан суҳбатда.
Депутат YouTube᾽да Давлат думаси иши ҳақида маълумот бериб борувчи "Дума ТВ" канали блокланганини қоралади. Черняк буни цензура ва ҳуқуқ ва эркинлик бузилиши ҳамда ахборотни ёритишда монополия ўрнатишга бўлган уриниш деб атади.
“YouTube᾽нинг океан ортидаги эгаларига ҳақиқат керак эмас. Хизматнинг ўзи Россия ҳудудида қонундан ташқарида бўлиши учун барча шароитларни яратди”, - деб ҳисоблайди депутат.
У "Думы ТВ" ходимлари Россия майдонларида ишлашни давом эттиришлари, YouTube эса қатъий жавоб чораларига гирифтор бўлиш хавфи остида эканини таъкидлади.
Google᾽га тегишли YouTube видеохостинги "Дума ТВ" каналини 9 апрель куни блоклади. Каналда 145 мингдан зиёд обуначилар бор эди. Компания бу қарорни санкциялар ва савдо қоидалари тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиш билан изоҳлаган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги махсус вакили Мария Захарова бунга муносабат билдириб, YouTube ўзига ўзи ҳукм имзолаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, YouTube февраль ойи охиридан буён Европа ва бошқа давлатларда Russia Today, Sputnikнинг ва бошқа қатор Россия оммавий ахборот воситалари каналларини блоклаб келмоқда.
Янгиликлар лентаси
0