Самара вилояти Ўзбекистондан нима олиб нима сотмоқда?

© Пресс-служба правительства Самарской областиСамара
Самара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2022
Oбуна бўлиш
Самара вилояти Россия ҳудудлари орасида Ўзбекистонга энг кўп маҳсулот экспорт қилаётган ҳудудлардан бири ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Самара вилояти билан савдо сотиғи ҳажми ошиб бормоқда. Бу ҳақида сешанба куни Тошкентда бўлиб ўтган тақдимотида маълум бўлди, Sputnik мухбири хабарига асосан.
Ўзбекистонга ташриф буюрган Самара вилояти ҳукумати раисининг ўринбосари Наталя Катина айтишига кўра, Ўзбекистон анъанавий тарзда Самара вилоятининг стратегик муҳим савдо-иқтисодий ҳамкоридир.
“2020 йилдаги инқироз йилида Самара вилоятининг аксарият давлатлар билан ташқи савдо айланмасининг қисқариши фонида Ўзбекистон билан ташқи савдо ҳажми 19,7 %га ошган, жумладан саноат маҳсулотлари ҳисобидан ҳам”, - дейди Катина.
Самара вилоятидан Ўзбекистонга саноат маҳсулотлари, асбоб-ускуналар, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, соғлом қандолат маҳсулотлари экспорт қилинади. 2020 йилда ушбу маҳсулотлар экспорти 25,8%га ўсган.
Ўзбекистондан Самарага эса – мевалар, қуритилган мевалар, ёнғоқ, пахта толали газламалар, кўрпа-ёстиқ чойшаблари, сочиқлар экспорти миқдори ошган. Саноат маҳсулотлари орасида эса – автомобиллар, автомобил ва қишлоқ хўжалик техникаси учун эҳтиёт қисмлар, алюминий ва ундан ясалган буюмлар, кимё саноати маҳсулотлари экспорти ҳажми ошмоқда.
Наталья Катина Ўзбекистондан экологик тоза ва фойдали ҳўл, қуритилган ва музлатилган мевалар шунингдек енгил саноатнинг тайёр маҳсулотлари экспорти ҳажми ошишига умид билдирди.
Иқтисодий миссия доирасида Россиянинг таълим, соғлиқни сақлаш, агросаноат комплекси, қурилиш ва саноат соҳаларидаги 29 та ташкилотдан 60 нафар раҳбарларидан иборат делегацияси Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида бўлиб, B2B форматида музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Самара вилояти Россия ҳудудлари орасида Ўзбекистонга энг кўп маҳсулот экспорт қилаётган ҳудудлардан бири ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0