Жамият

Суд ҳужжатларини ижро этишга аралашганлар жавобгарликка тортилади

© pexels/Sora ShimazakiМолоток судьи
Молоток судьи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик борлигини текширмаслик ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Мажбурий ижро этиш жараёнига аралашганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" Telegram канали хабар бермоқда.
Президент имзолаган тегишли қонун билан суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик киритилди.
Унга кўра, мазкур ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 1 йилдан 3 йилгача озодликни маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Шунингдек, йирик битимлар тузишда, молия-кредит хизматларини кўрсатишда, халқаро йўловчи ташиш ва давлат хизматларини кўрсатишда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик борлигини текширмаслик ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Қонун билан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби белгиланди. Унга кўра, соддалаштирилган тартибда ундирув қарздорнинг мол-мулкига (пул мустасно) қаратилмайди ва қарздорга жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.
Соддалаштирилган тартибда ундирув банкдаги пулга, МҲТЭКМдан (822 минг сўмдан) кўп бўлмаган суммани ундириш учун эса иш ҳақига, стипендия, пенсия ва бошқа даромадларга қаратилади.
Янгиликлар лентаси
0