Алексей Хен Тошкент ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

© Пресс-служба хокимията г. ТашкентАлексей Хен
Алексей Хен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2022
Oбуна бўлиш
“Рақамли ривожланиш департаменти” МЧЖ директорининг биринчи ўринбосари Тошкент шаҳри ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари бўлди.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Алексей Хен Тошкент шаҳри ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари - Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Алексей Хен 1983 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги ТДЮУ) тамомлаган.
Ҳозирга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Рақамли ривожланиш департаменти” МЧЖ директорининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Аввалроқ Абдулазиз Исроилов Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари –Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0