Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати яна узайтирилди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишВ России начали выдавать водительские удостоверения нового образца
В России начали выдавать водительские удостоверения нового образца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2022
Oбуна бўлиш
2015 йилдан кейин берилган ҳайдовчилик гувоҳномасини 2023 йил 31 декабргача алмаштириш шарт.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати яна узайтирилди. Бу Ҳукуматнинг 12 апрель куни қабул қилинган 178-сонли қарорида кўзда тутилган.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:
2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ўзбекистонда янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2017 йил октябридан жорий этилган эди. Аввалига ҳайдовчилик гувоҳномалари ва “техпаспортларни” 2020 йил 31 декабргача алмаштириш режалаштирилган эди. 2020 йил баҳорида муддат бир йилга узайтирилди, 2021 йил ноябрида эса муддатни 2022 йил охирига қадар узайтиришга қарор қилинган эди.
Давлат хизматлари агентлиги маълумотларига кўра, республика бўйича эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ҳайдовчилар сони қарийб 5,7 миллион нафарни ташкил этади. Шулардан 3,1 миллиони гувоҳномаларини ҳалигача алмаштирмаган.
Янгиликлар лентаси
0