Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Мариуполда мингдан зиёд Украина ҳарбийлари таслим бўлди – видео

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишДобровольно сдавшиеся в плен военнослужащие украинской армии в Луганске.
Добровольно сдавшиеся в плен военнослужащие украинской армии в Луганске. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украина денгиз пиёдалари 36-бригадаси ҳарбийлари қуролларини топширишган. Улар орасида 162 нафар зобит ҳамда 47 нафар аёл ҳарбийлар бор.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Мариупол шаҳрида 1026 нафар украиналик ҳарбий хизматчилар ихтиёрий равишда қуролларини топшириб, асирга тушишди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Украина денгиз пиёдалари 36-бригадаси ҳарбийлари қуролларини топширишган. Улар орасида 162 нафар зобит ҳамда 47 нафар аёл ҳарбийлар бор.
Украина денгиз пиёдалари 36-бригадасининг 151 нафар яраганлар ҳарбийларига жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг улар Мариупол шаҳар касалхонасига даволаш учун олиб кетилган.
Аввалроқ Донецк халқ республикаси ҳудудий мудофаа штаби Мариуполда мингдан зиёд украиналик ҳарбийлар қуролларини топширишганини маълум қилган эди.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0