Қирғиз-тожик чегарасидаги яна отишма: нималар рўй берди

© Sputnik / Игорь Егоров / Медиабанкка ўтишВоеннослужащий вооруженных сил Киргизии
Военнослужащий вооруженных сил Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2022
Oбуна бўлиш
Қирғизистон—Тожикистон чегарасида яна отишма содир бўлди. Томонлар бир-бирини айбламоқда.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида икки мамлакат чегарачилари ўртасида отишма рўй берди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 12 апрель куни Боткен области Лайлак районидаги Селкана масканида тожикистонлик чегарачилари Қирғизистон чегарасини бузиб ўтган. Улар қирғизистонлик чегарачиларининг тўхташ ҳақидаги талабларига бўйсунмасдан, Қирғизистон ҳудудининг ичкарисига 20 метргача кирган.
Қирғизистон томони огоҳлантирувчи ўқ узишга мажбур бўлган. Бунга жавобан эса Тожикистон чегарачилари уларга қарата ўт очишган.
Кейинчалик Қирғизистон томони яна такрорий отишма юз бергани ва у 30 дақиқа давом этганини маълум қилган. Тожикистон томони Қирғизистоннинг Достук қишлоғини миномётлардан ўққа тутган.
Душанбе ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермаган.
Шу билан бирга, Sputnik Тожикистон нашрининг Бобожон Ғафуров тумани маъмуриятидаги манбасига ёзишича, отишма соат 12 апрель куни 18:20 да Қирғизистоннинг Кулунду қишлоғи рўпарасида, Тожикистоннинг Хистеварз маҳалласи ҳудудида бошланган.
"Кулундудаги чегара отряди бошлиғининг хизмат машинасида тожик чегарачиларига олдига келиб, ва оғзаки тортишув бошлангани можарога сабаб бўлди. Чегарачилар унга яқинлашиб, музокара бошлаганларида қирғиз ҳарбийлари ўт очишди", - деган манба.
Бунга жавобан тожикистонлик чегарачилар ҳам ўт очишган ва бир қирғизистонлик ҳарбийни ярадор қилишган.
Қирғизистон МДХҚ чегара хизматига кўра, томонлар тортиб келишган қўшинларни ўз жойларига қайтаришга келишиб олишган. Ҳозир чегарадаги вазият барқарор. Музокаралар давом эттирилмоқда.
Қирғизистон ССВ можаро оқибатида мамлакатнинг икки ҳарбийси жароҳатланганини хабар қилди. Sputnik Тожикистон ўз манбаларига таянган ҳолда Тожикистон томонидан уч киши ярадор бўлганини ёзмоқда.
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасининг узунлиги 970 километрни ташкил қилади. Шундан 460 километр масофа юзасидан икки давлат ўртасида келишув мавжуд эмас, бунинг оқибатида чегарада турли низолар содир бўлади, икки мамлакат вакиллари ҳам чегарадаги бир қатор ҳудудлар ўзларига тегишли эканини даъво қилиши оқибатида аҳоли ёки чегарачилар ўртасида келишмовчиликлар юзага келади.
Янгиликлар лентаси
0