Иқтисод

“Татнефть” Ўзбекистонда ишлашни давом эттиради

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишЗакладка производства резино-модифицированного битума компании "Татнефть" в Татарстане
Закладка производства резино-модифицированного битума компании Татнефть в Татарстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Компания янги воқеликни инобатга олиб, ўзининг стратегик ва тезкор режаларига тузатиш киритади.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Россиянинг “Татнефть” компанияси жорий йилда Ўзбекистонда ишлашни давом эттиради. Бу ҳақда компания бош директори Наил Маганов маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Инжиниринг компетенцияларимиз, геологоразведка, нефть қазиб олишдаги тажрибамизга чет элда талаб юқори, ва биз Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Шимолий Африкадаги хорижий лойиҳаларимизни давом эттирамиз”, - деди Маганов.
У компания янги воқеликни инобатга олиб, ўзининг стратегик ва тезкор режаларига тузатиш киритиши, янги йўналишлар ва ўсиш нуқталарини излашини қўшимча қилди.
"Татнефть" ОАЖ ўзбекистонлик ҳамкорлар билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Компания республикада ёқилғи қуйиш тармоқларини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширмоқда ва нефть қазиб олиш ва уни қайта ишлашда иштирок этиш ниятида.
“Ўзбекнефтгаз” ва “Татнефть” қўшма корхонаси ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0