Мариуполдаги биринчи минг нафар асир – УҚК тўлиқ тор-мор этилишининг бошланиши

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишВоеннопленным ВСУ оказывают помощь в Новоазовской ЦРБ
Военнопленным ВСУ оказывают помощь в Новоазовской ЦРБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2022
Oбуна бўлиш
Мариупол украиналик миллатчилардан деярли озод қилинди, “Азосталь” комбинати ертўлаларидаги қуролли қаршилик кўрсатишлар гуруҳларининг сўнггиларини тозалаш якунланмоқда.
Денгиз пиёдаси 36-бригадасининг оммавий асирга тушиши – Украина Қуролли кучларининг (УҚК) руҳан синиши ва кенг кўламли тор-мор бўлгани, Украинадаги “Россияга қарши” Америка лойиҳасининг шармандали якуни нишони.
Россия Мудофаа вазирлиги 12 апрель куни Мариуполда 1026 нафар денгиз пиёдасининг ҳарбий хизматчилари, жумладан, 162 нафар зобит ва 47 нафар аёл ҳарбий хизматчи қуролларини топшириб, асирга тушишганини хабар қилди.
Қайд этиш жоизки, гап ҳарбий-денгиз базалари, соҳилдаги муҳим объектларни босиб олиш ёки мудофаа қилишга мўлжалланган ва тайёрланган УҚК махсус элита қўшинлари ҳақида бормоқда. Оммавий равишда асирга тушиш далолат берадики, Россияга қарши жанговар ҳаракатларнинг маъноси йўқлиги ва миллатчи Киев режимининг куни битганини борган сари кўплаб украинлар англашмоқда. УҚК денгиз пиёдаларининг асирга тушган учта батальони яқин йилларда фақат ҳарбий хизматдан холи меҳнат, вайрон қилинган Донбассни қайта тиклаш билан шуғулланади.
Россия душманлар билан тарих баҳсида ҳамиша моҳирлик билан ишончли далилларни топа олган – махсус ҳарбий операция бошланишидан буён қуйидагилар йўқ қилинди: УҚКнинг 130 та самолёти, 103 та вертолёти, 244 та зенит-ракета мажмуалари, 447 та дрони, 2169 та танки ва бошқа зирҳли жанговар машинаси, 1174 та артиллерия ва залп билан отиладиган реактив тизимлари. Шунингдек, ўнлаб йириб қурол-яроғ омборлари ва юзлаб хорижлик ёлланма аскарлар йўқ қилинган.
Аввалроқ Россия бош штаби Украинада 62 давлатдан бўлган 6500 мингдан зиёд хорижлик ёлланма аскарлар борлигини маълум қилганди. Хорижий мамлакатлар Киев режими ва УҚКга Россиянинг махсус ҳарбий операцияси якунларини ўзгартиришга ёрдам бера олишмайди.
“Азовсталь” ертўлаларида қамалда қолган НАТОнинг “кўнгиллиларига” тўхталадиган бўлсак, бу уйдирма эмас. Мисол учун, асли келиб чиқиши британиялик бўлган украин денгиз пиёда аскари Эйден Эслиннинг яқинлари Би-би-сига куни кеча Эйден озиқ-овқат ва ўқ-дори қолмагани, асирга тушишдан бошқа илож йўқлигини тан олганини сўзлаб беришди. Албатта, британиялик денгиз пиёдаси – Мариуполдаги ягона “байналмилалчи” эмас.
Испан мергани J.L.C. “La Razón” журналига берган интервьюсида унинг Украинадаги маоши ишбай эканини айтиб берган ва бу ўлдирилган рус аскари ва зобити сонига боғлиқ (ҳар бир олинган жон учун 300 доллардан). Франциянинг “Le Figaro” нашри Украинадаги Британиянинг Алоҳида ҳаво хизмати ва АҚШ армиясининг “Дельта” махсус қўшинларнинг биринчи тезкор бўлинмаси ҳарбий хизматчилари ҳаракатлари ҳақида хабар қилди. Ўйлайманки, НАТОнинг Россия билан прокси-урушининг кўплаб сирлари пинҳон.

НАТОдан озод қилиш

Миллатчи Киев режими қўли остидаги Украина Қуролли кучларини йўқ қилиш – Россия армиясининг энг муҳим вазифаси, ва минг нафар украиналик ҳарбийларнинг асирга тушиши, АҚШ манфаатлари йўлида жон беришдан кўра яхшироқ. Бу ишчи қўллар Украина агрессиясининг саккиз йили давомида вайрон қилинган Донбасснинг шаҳар ва қишлоқларини қайта тиклаш учун лозим бўлади. Эслатаман, Улуғ Ватан урушидан сўнг сўнгги немис ҳарбий асирлари совет қурилиш майдонларидан ватанларига фақат 1955 йилда кетшган, ГДР эса СССРнинг иттифоқчиси бўлди.
Донбассда сони 100 минггача бўлган УҚК ва УМГ гуруҳларини ўраб олиш давом этмоқда. Фашист ва Россияга қарши Украина учун жон бериш улар ҳаммасининг ҳам қўлидан келмайди.
Мариуполдаги қамалдан чиқишга бўлган бир неча марта омадсиз уринишдан кейин 12 апрель куни денгиз пиёдаси 36-бригадаси батальонининг асирга тушиши – бу Донбассдаги жанговар ҳаракатларнинг сифатининг янги босқичи ва УҚКнинг фронт ортидаги қисмлари бўйлаб берилган сезиларли жанговар зарба.
Душманда катта йўқотишлар, руҳан ва жисмонан синган, ҳатто Украинанинг ғарбий вилоятлари туни билан Россия қўшинларининг янги зарбаларини кутиб мижжа қоқмайди, бу ёқдан эса Ғарбнинг “сўнгги украиналикка” қадар жанг қилиш чақириғи ва УҚК элитасининг оммавий асирга тушиши.
Қайд этиш жоизки, Киев режимининг “геббельс” штати Алексей Арестович Мариуполдаги шармандали вазиятни хатарли манёвр, гуруҳларнинг қўшилиши ва қамалдаги гарнизон позицияларнинг кучайиши сифатида таърифлади. Шундай муваффақиятда нега Украинанинг биринчи муғомбири Владимир Зеленский Ғарбни УҚКни Мариуполн ёриб чиқишга қодир эмасликда айблаётгани, Киев эса Олий раданинг “руспараст” депутати ва УХХнинг маҳбуси Виктор Медведчукни Мариуполдан қочишга улгурмаган УҚК ва “Азов”нинг барча қўмонданлигига алмаштиришга умид қилаётгани сирлигича қолмоқда. Киев режими ўзининг ёлғон хабарининг асири бўлиб бораётгани яққол намоён бўлади. Кремль бу ўйинни ўйнамайди.

Ўзгармаган вазифалар

АҚШ ва НАТО стратеглари ҳам Россиянинг ҳарбий имкониятлари ва Украинадаги махсус операция истиқболлари хусусида янглилишга мойиллар. АҚШ армиясининг Европа қўмондонлиги раҳбари сенатдаги эшитувлар пайтида Пентагон, “эҳтимол, разведкадаги пробеллар туфайли Россияга ҳаддан зиёд баҳо бериб юборган” дея маълум қилди.
Британиянинг “Chatham House” маркази таҳлилчиси Мате Булег Россия қўшинлари "урушнинг биринчи босқичида етарлича тамом бўлди" деган хулосага келди. Ғарбнинг сунъий воқелигига камдан кам киши ишонади.
“New York magazine” нашри ёзадики: “Владимир Путин... унинг Киевни эгаллаб олиш ва Зеленскийни ағдариб ташлаш қўлидан келмагандан сўнг Украинадан ҳеч бўлмаганда Донбассни тасалли совға сифатида тортиб олишга умид қилмоқда”. Ҳатто Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел танкка ўтириб, "Drang nach Osten" сари боришга тайёр.
“Ҳамкорлар” одатдагидек Россия президенти Владимир Путиннинг қатъий позициясига етарлича баҳо беришмаяпти: Россия Қуролли кучлари “аввал бошдан Бош штаб томонидан таклиф қилинган режага кўра бир маромда, хотиржамлик билан ҳаракат қилишади”. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лаврони ҳам диққатсизлик билан тинглашмоқда. Лавров деяптики: “Махсус операция АҚШнинг ўйламай кенгайиши ва ўйламай тўлиқ ҳукумронлик сари боришига чек қўяди”.
Ғарбнинг Россия билан курашда “украин зарбаси” беҳуда, Киев режимига қуро-яроғ етказиб бериш НАТО омборларини қуритади ва Украинани денацификация қилишни жисмонан тезлаштиради, холос.
Махсус операциянинг иккинчи босқичида Донбассдаги украин қўшинларига у ёки бу даражада контр-адмирал Беленский номидаги денгиз пиёдаси 36-бригадаси “қаҳрамонлигини” такрорлашга тўғри келади – “қозондан” ғарбга қочиш, асирга тушиш, ёки Россия қўшинлари зарбалари остида ўлиш. Яна бир вариант бор – 1919 йилда юқорида тилган олинган, Григорий Котовский қизил армиячиларига асирга тушишни истамаган Украинанинг исёнчи армияси штаб аъзоси Михалил Беленский қилганидек ўзини отиш.
Бутун Украина ҳудудидаги ҳарбий инфратузилмалар бўйлаб юқори аниқликда зарба бериш бир кун ҳам тўхтамаяпти. Россия махсус операцияси коллектив Ғарбнинг хом хаёлларидан қатъи назар давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид:

Мариуполда мингдан зиёд Украина ҳарбийлари таслим бўлди – видео
УҚК Россия ҳарбийларига янги танкларни топширишди
Янгиликлар лентаси
0