Сиёсат

Ўзбекистон ECOSOC доирасида махсус комиссия аъзоси этиб сайланди

© Sputnik / Роман Махмутов / Фотобанкка ўтишЗаседание Генассамблеи ООН
Заседание Генассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Комиссия БМТнинг умумий тизими доирасида фан ва технологиялар бўйича тавсиялар ва кўрсатмалар ишлаб чиқишда муҳим роль ўйнайди.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (ECOSOC)нинг Ривожланиш мақсадларида фан ва технологиялар масалалари бўйича комиссияси аъзоси этиб сайланди.
“Дунё” АА хабарига кўра, комиссия аъзоларининг сайловида мамлакат умуммаъқуллаш йўли билан 2023-2026 йилларда аъзоликка сайланган.
Янги сайланган давлатлар, жумладан, Ўзбекистон 2023 йил 1 январдан бошлаб Комиссия таркибига киради.
Ўзбекистоннинг комиссия аъзоси сифатида унинг фаолиятига фаол жалб этилиши фан, техника ва инновациялар соҳасидаги энг муҳим глобал тенденцияларни ишлаб чиқиш, режалаштириш ва прогнозлаш бўйича тўпланган тажриба ва илғор услублар билан янада яқинроқ танишиш имконини беради.
Комиссия БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ёрдамчи органи ҳисобланади. Тузилма 1992 йилда ушбу йўналишдаги сиёсатни такомиллаштириш мақсадида Бош Ассамблея ва ECOSOCга долзарб илмий, техник, инновацион ва муҳандислик масалалари бўйича малакали маслаҳат ёрдамини кўрсатиш учун ташкил этилган. Комиссия БМТнинг умумий тизими доирасида фан ва технологиялар бўйича тавсиялар ва кўрсатмалар ишлаб чиқишда муҳим роль ўйнайди.
Янгиликлар лентаси
0