Жамият

Ўзбекистон минтақавий IT марказга айланиши керак - Шавкат Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Йил бошидан буён Ўзбекистонга хориждан 3 мингга яқин IT мутахассислар келган ва уларнинг асосий қисми узоқ муддат қолиб ишлашни режа қилган.
ТОШКЕНТ, 14 апр - Sputnik. Президент ҳузурида АКТ ва бошқа қатор вазирликлар иштирокида бўлиб ўтаётган мажлисда - Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни минтақавий IT марказига айлантириш вазифасини қўйди.
Бунинг учун:
IT экспортини йил якунига қадар камида 100 миллион долларга етказиш;
ички IT хизматлари ҳажмини йилига камида 50 фоизга ўсишини таъминлаш;
йил охирига қадар 6 та ҳудудда (Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Жиззах, Сирдарё, Фарғона, Наманган) ҳам IT-паркларни тўлиқ ишга тушириш ва малакали кадрлар таъминлаш;
қолган ҳудудларда камида 20 тадан компания фаолиятини йўлга қўйиш ва 5 минг нафар ёшларни юқори даромадли иш билан таъминлаш.
жаҳон IT бозорига чиққан камида 30 та йирик компанияларни Ўзбекистонда фаолиятини йўлга қўйиш.
“Тараққиёт стратегиясида рақамли иқтисодиётни "драйвер" соҳага айлантириб, IT хизматларини 2,5 баробар ошириш ва экспортни 500 миллион долларга етказиш бўйича катта-катта мақсадларни қўйдик.
Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Ушбу соҳа ривожланмаса, бошқа бирор бир тармоқ олдинга юрмайди”, деди давлатимиз раҳбари.
Соҳада ечимини кутаётган муаммолар ва ишга солинмаган имкониятлар ҳали кўп, дейилган хабарда.
Жумладан: - ҳудудларнинг оптик толали интернет билан қамраб олиш даражаси паст - 72 %, олис қишлоқларга алоқа тизими ва интернет умуман етиб бормаган. Шунингдек, магистрал автомобиль йўлларнинг атиги 38 % мобил интернет билан қамраб олинган.
Умуман, ҳудудларда интернет сифати ва тезлиги пастлигича қолмоқда, - деди президент.
Бундан ташқари, ҳудудларда IT соҳасини ривожлантириш бўйича ишлар бир маромда эмас. IT хизматларининг 90 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келади. Энг оғир ҳолат Қорақалпоғистон, Андижон ва Сурхондарёда.
Икки ой муддатда хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалий лойиҳалар орқали 1 минг нафар ёшларнинг IT-паркларда малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.
Йил бошидан хориждан 3 мингга яқин IT мутахассислар келган бўлиб, уларнинг асосий қисми шу ерда узоқ муддат қолиб ишлашни режа қилганлиги таъкидланди.
Йил охирига қадар давлат хизматидан онлайн фойдаланувчилар сони ҳозирги 1,5 миллиондан камида 4 миллионга етказилади.
Янгиликлар лентаси
0