Россия

Путин Россия бозорини миллий валюталардаги ҳисоб-китобга ўтказишни тайёрлашни топширди

© Sputnik / POOLПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Путин: Россия валюта бозорини миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтишга тайёрлаш керак, бу стратегик вазифа.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Россия бозорини миллий валюталардаги ҳисоб-китоблар улушининг сезиларли ўсишига тайёрлаш зарур. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин нефть ва газ секторидаги вазиятга бағишланган йиғилишда маълум қилди.
“Умуман олганда биз ташқи савдо тизимида миллий валюталардаги ҳисоб-китобларнинг улушини тубдан ошириш ниятидамиз. Бу йўналишлардаги муҳим қадамлар аллақачон ташланмоқда, ва бу ердаги асосий вазифа – ҳар қандай хорижий валютани эркин ва керакли ҳажмда Россия рублига алмаштириш мумкин бўлиши учун валюта бозоримизни бу ўтишга тайёрлашимиз даркор”, - деди Россия раҳбари.
Путин ишончсиз валюталардан воз кечиш бу Россия иқтисодий хавфсизлиги нуқтаи назаридан стратегик вазифа эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов Россия ҳамкорлари билан миллий валюта асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини яратиш хусусида музокаралар олиб бораётганини маълум қилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0