Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Мудофаа вазирлиги: агар Украина қўпорувчиликни давом эттирса, Киевга зарба берилади

© Sputnik / Виталий БелоусовЗдание Министерства обороны Российской Федерации на Фрунзенской набережной в Москве.
Здание Министерства обороны Российской Федерации на Фрунзенской набережной в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2022
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбийлари томонидан Россиядаги объектларга қўпорувчиликка уриниш давом эттирилган тақдирда, Киевга зарба бериш билан таҳдид қилди.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Агар Россия ҳудудида қўпорувчиликка бўлган уринишлар давом эттирилса, Россия Украинанинг қарор қабул қилувчи марказларига зарба беради. Бу ҳақда Россия Мудофаа расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.
"Украина ҳарбийлари томонидан Россия ҳудудида жойлашган объектларга зарба берилиши ва қўпорувчиликка бўлган уринишлари кўряпмиз. Агар шундай ҳолатлар давом этса, Россия Қуролли кучлари томонидан бу борада қарор қабул қилинадиган марказлар, хусусан, Киевга ҳам зарбалар берилади. Россия армияси ҳозиргача бу ишдан тийилиб келганди”, - деди Конашенков.
Россия махсус ҳарбий операцияси бошлангандан буён украиналик жангарилар бир неча марта Россиянинг чегарадош вилоятларида қўпорувчилик уюштиришди. 29 март куни улар Белгород вилоятига “Точка-У” ракеталари билан зарба беришди. Бунинг оқибатида ёнғин юзага келиб, саккиз киши жароҳатланди. 1 апрель куни Украинанинг иккита вертолёти Россия ҳудудига бостириб кириб, Белгороддаги нефть базасини ўққа тутди. Бундан ташқари, Белгород вилоятида темир йўлларига зарар етказилди.
Россиянинг Белгород, Курск ва Брянск вилоятларида, Воронеж вилояти ва Краснодар ўлкасининг айрим туманларида ҳамда Қрим шимолида террорчилик хавфининг сариқ даражаси жорий қилинган.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0