Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Стрессни қандай озиқ-овқатлар билан енгиш мумкин?

© Foto : Pixabay/JillWellingtonЯблоки и букет цветов
Яблоки и букет цветов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2022
Oбуна бўлиш
Пектин – юқори молекулали полисахарид бўлиб, асосан цитрус мевалари, олма, тарвуздан олинади.
Озиқ-овқатлар нафақат инсоннинг оқсил, углевод ва ёғларга эҳтиёжини қондиради, балки мия учун ҳузур бағишлайди. Организмнинг айнан шу хусусияти туфайли тушкунлик вақтида одамлар керагидан кўп озиқ-овқат истеъмол қилади.
Шифокор-психотерапевт Сергей Обложко қандай маҳсулотлар билан стрессни зарарсиз енгиш бўйича тавсиялар берди. Бу ҳақида Sputnik радиоси маълум қилди.
“Тахминан 20-30% ортиқча вазнга эга инсонлар стрессни кўп овқат истеъмол қилиб енгишга ҳаракат қилади. Гап шундаки, овқат бу фақат витаминларга эҳтиёж эмас, балки мия учун ҳузурдир. Аслида жуда кўп вазиятларда одамлар қорин очиққани учун эмас, кайфиятини кўтариш учун истеъмол қилади. Афсуски, мия ёғли, шакарли, глутамат ёки тузли маҳсулотларни яхши кўради. Шу сабабли тушкун кайфиятда бўлганимизда айнан шундай маҳсулотларни истеъмол қилиш хоҳиши кучаяди”, - дейди Сергей Обложко.
Миянинг эҳтиёжини қондириш, шу билан бирга ортиқча вазн йиғмасдан стрессни енгиш учун шифокор пектин шарбатини ичишни тавсия қилди.
Пектин – юқори молекулали полисахарид бўлиб, асосан цитрус мевалари, олма, тарвуздан олинади. Пектин моддалари озиқ-овқат саноатида мураббо, желе, мева консервантларини тайёрлашда ишлатилади.
Янгиликлар лентаси
0