Сиёсат

ТИВ: Ўзбекистон Яманда икки ойлик сулҳ ва ўт очиш тўхтатилганини олқишлайди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ямандаги можаролар 2014 йилдан бери давом этмоқда. Икки ойлик сулҳ ҳақидаги келишув 1 апрель куни имзоланган.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон Яманда БМТ воситачилигида икки ойлик сулҳ ва ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганини олқишлайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги тегишли баёнот билан чиқди.
“Ҳарбий ҳаракатларга вақтинчалик мораторий, шунингдек, ушбу мамлакатда қонунийликни таъминлаш учун кўрсатилган қатъият Яманда кенг қамровли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш йўлида муросага эришиш учун зарур шарт-шароитларни яратади деб ҳисоблаймиз”, - дейилган баёнотда.
Ўзбекистон барча курашаётган томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун вазмин бўлишга ва сиёсий ирода кўрсатишга чорлаган.
Яманда 2014 йилдан бери Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳукуматпараст коалиция ва исёнчи ҳутий гуруҳлари ўртасида қуролли зиддият давом этмоқда. Яманда икки ойлик сулҳ ҳақидаги келишув 1 апрель куни имзоланган.
БМТнинг 2021 йил ноябрдаги маълумотларига кўра, Ямандаги уруш оқибатида 377 минг киши ҳалок бўлган, уларнинг 40 фоизи бевосита жанговар ҳаракатлар қурбонига айланган.
Янгиликлар лентаси
0