Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украинадаги биологик лабораторияларнинг ғарбий кураторлари маълум бўлди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишПредупреждающая табличка на двери лаборатории имени Ричарда Лугара в Грузии.
Предупреждающая табличка на двери лаборатории имени Ричарда Лугара в Грузии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2022
Oбуна бўлиш
Украина илмий техник маркази 2014 йилдан буён Украина, Грузия, Молдова ва Озарбайжонда Пентагон манфаати учун 500 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган.
ТОШКЕНТ, 14 апр - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Украинда ҳудудида АҚШ ҳарбий биологик дастури манфаатларини кўзлаб тадқиқот олиб борган, Украина илмий-технологик маркази (УИТМ) америкалик ва европалик ходимларининг исмларидан хабардор бўлди, деди Россиянинг Радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари (РКБҚ) раҳбари Игор Кириллов.
Кертис Белаяч - АҚШ фуқароси, УИТМ ижрочи директори. У 1968 йил 27 августда Калифорнияда туғилган, Калифорниянинг Андерсон университетида таҳсил олган. Халқаро молия бўйича магистр даражасига эга ва 1994 йилдан буён Украинада ишлаб келмоқда.
Эдди Артур Маер - УИТМнинг Европа Иттифоқи томонидан бошқарув раиси.
Фил Доллифф - Америка Қўшма Штатлари номидан УИТМнинг бошқарув раиси. Бир вақтнинг ўзида у АҚШ Давлат Департаментида халқаро хавфсизлик ва Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик дастурлари бўйича маслаҳатчи ўринбосари.
Россия Мудофаа вазирлиги ихтиёрида бўлган ҳужжатларига кўра, Украина илмий-техник маркази (УИТМ) "Black & Veatch" компанияси орқали Пентагон билан алоқада бўлган. Ушбу компания Пентагоннинг асосий таъминловчилардан бири ҳисобланади.
Москва айтишига кўра, унинг ихтиёрида "Black & Veatch" компанияси вице-президенти Метю Уэббернинг ёзишмалари бор. Уларда компания Украинада ҳарбий биологик тадқиқотлар ўтказиш бўйича УИТМ билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиради.
Украина илмий-технологик маркази (УИТМ) 1993 йилда Украина, Канада, АҚШ ва Швеция ҳукуматлари иштирокида ҳукуматлараро муассаса сифатида ташкил қилинган. Низомига мувофиқ ҳалқаро ташкилот бўлган ва бир қарашда Пентагонга ҳеч қандай алоқаси йўқдек кўринади.
Аслида эса ушбу марказ, Пентагонни қизиқтирувчи изланишлар ўтказиш бўйича грантларни тақсимлаш билан шуғулланган, жумладан биологик қуроллар бўйича ҳам, - дейди Россия Мудофаа вазирлигининг Кимёвий ва биологик хавфларни аниқлаш бўйича экспертлик маркази.
Хусусан, УИТМ 2014 йилдан буён Украина, Грузия, Молдова ва Озарбайжонда 500 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган ва АҚШдан 350 миллион доллардан ортиқ маблағ олган.
Ушбу лйиҳа ва изланишларнинг буюртмачиси АҚШ Давлат Департаменти ва Пентагон бўлган. Молиялаштириш эса АҚШнинг Атром муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги, Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Энергетика вазирлиги бўлган.
"Америкалик кураторларни биринчи навбатда "икки мақсадли" тадқиқотлар қизиқтирган. Масалан, 6166-лойиҳаси - "Оммавий қирғин қуролларини тарқатиш таҳдидлари таъсирини моделлаштириш, баҳолаш ва башорат қилиш технологияларини ишлаб чиқиш", 9601-лойиҳа - "Мураккаб материаллар тайёрлаш бўйича Украина технологияларини Европа Иттифоқига етказиб бериш", - деди Кириллов.
Унинг аниқлик киритишича, аксарият тадқиқотлар биологик қуролларнинг потенциал агентлари ва парранда гриппи ва Африка чўчқа иситмаси каби иқтисодий аҳамиятга эга инфекциялар патогенларини ўрганишга бағишланган.
Р-364, 444 ва 781 лойиҳалари - ҳашаротлар, ёввойи қушлар ва кўршапалаклар орқали хавфли инфекциялар патогенларининг тарқалишини ўрганишга қаратилган. Ушбу лойиҳалар АҚШ ҳарбий департаменти манфаатларида молиялаштирилган.
Украина биолабораториялари

Маълумот учун, Пентагон Украинадаги ҳарбий биологик дастури учун $ 200 млн. дан ортиқ маблағ сарфлаган, хусусан, вабо ва куйдирги патогенлари билан шуғулланадиган биологик лабораториялар ишига юз миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлади. Улар бутун мамлакат ҳудудида 30та биологик лабораториялар қурган.

Россия махсус операцияси бошлангандан сўнг, биологик қуроллар дастури билан боғлиқ барча маълумолар, хавфли вирус патогенлари йўқ қилинди ёки Украинадан олиб кетилди. Шундай бўлсада Россия Мудофаа вазирлиги ушбу лабораториялар борасида кўплаб маълмуотларни қўлга киритди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0