“UzAirways” Рамазон ҳайити муносабати билан чипталарни 50 фоизга арзон қилади

© SputnikВ Ташкенте приземлился Boeing, совершивший первый прямой рейс из США
В Ташкенте приземлился Boeing, совершивший первый прямой рейс из США  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2022
Oбуна бўлиш
2-4 май кунлари маҳаллий рейслар учун чипталарни 50 фоиз чегирма билан сотиб олиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Рамазон ҳайити байрами муносабати билан чегирма эълон қилади. Бу ҳақда авиакомпания хабар бермоқда.
2 майдан 4 майгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновлар учун чипталарни 50 фоизлик чегирма билан харид қилиш мумкин.
Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, "Uzbekistan Airways Sales" филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкинлиги эслатилган.
Эслатиб ўтамиз, компания Наврўз байрами муносабати билан ҳам маҳаллий рейслар учун 50 фоизлик чегирмалар эълон қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0