Июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурияти соддалаштирилади - президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2022
Oбуна бўлиш
Июндан тадбиркорлар ни текшириш тартиби, рухсатнома бериш ва солиқ маъмурияти соддалаштирилади, деди президент.
ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизими соддалаштирилишини эълон қилди.
Мажлисда эълон қилинишига кўра, яқин вақт ичида тадбиркорларга қўйидаги енгилликлар берилади:
мол-мулк солиғини ҳисоблаш тизими бозор тамойилларига ўтказилганини инобатга олиб, қўшимча юқори солиқ ставкаларини қўллаш тартиби бекор қилинади.
айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси дастлабки ўрганишсиз, автоматик тарзда берилади.
бундан буён тадбиркорларга нисбатан 22 та турдаги текширув фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади (ҳозирги кунда 159 турдаги текширувдан 119 тасига рухсат олинади).
юқори хавф даражаси мавжуд бўлган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан олдин хабардор этиш тартиби жорий этилади.

“Охирги солиқ маъмурчилиги бўйича ўзгаришлар тадбиркорлар ўртасида кўплаб тушунмовчилик ва саволларни келтириб чиқарди. Шунинг учун, топшириғимга кўра, Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси ҳузурида йирик тадбиркорлар, олимлар ва фаол жамоатчилар иштирокида Жамоатчилик кенгаши тузилди”, - деди Президент.

Ундан ташқари, овқатланиш корхоналари учун 200 дан ортиқ санитария талаблари мавжуд бўлиб, уларнинг 20 тасига амал қилишнинг умуман имкони йўқ. Шу муносабат билан санитария талабларини қайта кўриб чиқиб, эскирган талабларни бекор қилиш, етказиб бериш хизматлари билан шуғулланадиган корхоналарга санитария талабларини соддалаштириш вазифаси қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0