Маданият

“Китобхонлик ҳафталиги”дан қандай тадбирлар ўрин олган

© Шарк ЗиёкориКнижная ярмарка
Книжная ярмарка  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Magic City” истироҳат боғида 18-23 апрель кунлари “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Тошкентда 18-23 апрель кунлари бўлиб ўтадиган китобхонлик ҳафталиги давомида янги “Меҳр кутубхонаси” ижтимоий лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.
“Китобларнинг мазмун-мундарижасини бойитиш, матбаа сифатини яхшилаш юзасидан муаллифлар, таниқли олимлар, ёзувчи ва шоирлар, китоб графикаси бўйича мутахассис рассомлар, мунаққидлар, ноширлар, матбаачиларнинг кенг китобхонлар оммаси билан бевосита учрашувлари ўтказилади”,-дейди АОКА директори ўринбосари Ғайрат Бозоров.
Хафталик давомида режалаштирилган тадбирлар:
“Ноширлик ишини янги босқичга олиб чиқиш, нашриётлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги амалий семинар.
“Кутубхоначилар ва ноширлар ҳамкорлиги”, “Болалар адабиётини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари”га бағишланган очиқ мулоқотлар .
Соҳа фаолларини “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими.
Бу орқали республикдаги Меҳрибонлик ва Мурувват уйларининг кутубхоналарига китоблар топширилади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Ҳафталик тадбирларининг тантанали очилиш маросими Ўзбекистон Миллий кутубхонасида, бошқа барча тадбирлар эса “Magic City” истироҳат боғида бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0