Жамият

Қандай қонун лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмайди?

© Sputnik / Алексей Майшев / Фотобанкка ўтишСтатуя Фемиды
Статуя Фемиды  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Адлия вазирлиги қандай қонуний ҳужжатлар ҳужжатлар жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмасдан қабул қилиниши мумкинлигини тушунтириб берди.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Қонунчиликда барча ҳужжат лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилиши шартлиги ҳақида талаб йўқ. Ҳужжат лойиҳалари regulation.gov.uz порталидан ташқари, ташкилотларнинг расмий веб-саҳифалари ва jamoatchilik.uz порталига ҳам жойлаб борилиши лозим. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Шу кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эндиликда барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмайди, деган мазмунда хабар тарқалди ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Вазирлик маълум қилишича, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини regulation.gov.uz порталига жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш ЎРҚ-682 (20.04.2021) қонуни билан белгиланган.
Президентининг 2021 йил 15 мартдаги қарорига кўра қуйидаги ҳолларда лойиҳалар жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмайди:
фавқулодда вазиятлар, юқумли ва паразитар касалликларга қаратилган лойиҳалар;
янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг талабларига мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи лойиҳалар;
тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни назарда тутмайдиган лойиҳалар.
Айтиш жоизки, қонун лойиҳаларнинг жамоатчилик муҳокамасига қўйиш хорижий давлатларнинг тажрибасида ҳам кенг қўлланилмоқда. Белоруссия ва Россия Федерацияси қонунчилигида жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати белгилаб берилган.
Шу билан бирга, қонун нормалари ижодкорлиги нуқтаи назаридан пишиқ бўлмаган лойиҳаларнинг порталга жойланиши кенг жамоатчиликда норозилик кайифятлари келтириб чиқариши мумкин, дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0