Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҳудудига ҳужумлар давом этса Киевга ракета зарбалари кучайтирилади

© AP Photo/Nicole EvattМонумент "Родина-мать" в Киеве, Украина. Архивное фото
Монумент Родина-мать в Киеве, Украина. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мудофаа вазирлиги Россияга ҳужумлар содир этилган тақдирда Киевдаги объектларга жавоб зарбалари берилиши ҳақида огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. Россия Украина хавфсизлик кучларининг провокацияларига Киевдаги янги нишонларга ракета зарбалари билан жавоб қайтаради, деди Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игор Конашенков.
“Россия ҳудудида террористик характердаги ҳар қандай ҳужумлар ёки қўпорувчилик ҳаракатларига жавобан Киевдаги нишонларга берилган ракета зарбаларининг сони ва кўлами Киев миллатчи режимининг ортади”, — деди у.
Агентликнинг қайд этишича, бугун тунда "Калибр" денгиз ракетаси Украина пойтахти чеккасидаги “Жулянский визар” машинасозлик заводига зарба берган. Зарба зенит-ракета комплексларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш цехларини вайрон қилди.
Турли ҳудудларда жами 13 та ҳарбий объектга зарба берилди. Бундан ташқари, Россиянинг С-400 ҳаво мудофаа тизими Чернигов яқинида Ми-8 вертолётини уриб туширди, агентлик маълумотларига кўра, у 14 апрель куни Брянск вилоятининг Климово қишлоғида ҳужум уюштирган.
Ундан ташқари Харков вилоятининг Лозовая қишлоғи яқинида Су-27 қирувчи самолёти ҳам уриб туширилган.
Жами ўтган сутка давомида Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудларида тўрт маротаба ўққа тутилган. Ундан олдин Белгороднинг Журавлевка ва Сподарюшино қишлоқлари Украина томонидан ўққа тутилди. Губернатор Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, вилоятда жами 100га яқин аҳоли уйлари шикастланган, маҳаллий аҳоли енгил жароҳатланган.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган безорилик ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи 25 мартда якунланди - Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада пасайтирди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0