Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Умрни узайтирувчи учта сабзавот

© Sputnik / Владимир ТрефиловПродажа красного лука в одном из магазинов "Перекресток" в Москве.
Продажа красного лука в одном из магазинов Перекресток в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Телебошловчи Елена Малышева умрни узайтирувчи учта энг оддий савзавотларни айтди.
“Жить здорово” кўрсатуви телебошловчиси Елена Малышева қизил пиёз, сабзи ва петрушканинг фойдали жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди.
Шифокорнинг айтишича, қизил пиёз таркибида флавоноидлар бўлиб, антиоксидант хусусиятга эга. Антиоксидантлар мияга зарарли моддаларнинг етиб боришидан сақлайди, Альцгеймер касаллиги пайдо бўлиш хавфини камайтиради.
“Флавоноидлар бўйича қизил пиёз- чемпион”, - дейди шифокор.
Қуритилган сабзи клетчаткага бой. У холестериннинг ичакда сўрилишини камайтиради. Петрушка таркибида эса калий кўп. Кўкат қон босимини туширади.
Ушбу сабзавотларни тез-тез, зарур бўлса, ҳар куни истеъмол қилиш саломатликни яхшилаб, умрни узайтиради.
Янгиликлар лентаси
0