Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Британия спецназ инструкторлари яна Киевда Украина ҳарбийларини тайёрлашни бошлади

© AFP 2022 / HANDOUTУкраинские военнослужащие, стреляющие из американской противотанковой ракеты FGM-148 Javelin во время тренировок в Донецкой области 22 декабря 2012 года.
Украинские военнослужащие, стреляющие из американской противотанковой ракеты FGM-148 Javelin во время тренировок в Донецкой области 22 декабря 2012 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
The Times: SAS британиялик инструкторлари Украина қўшинларини Киевда ўқитишни қайта бошладилар.
Британия кучишлатар бўлинмалари Киев ва унинг атрофида Украина қўшинларини ўқитишни қайта бошлади, деб хабар берди The Times нашри. РИА Новости.
Украина қўшинлари икки батальонининг зобитлари нашрга маълум қилишича, ўтган ҳафта ва аввалги ҳафта улар Буюк Британия Махсус ҳаво хизмати (SAS) инструкторлари раҳбарлигида ҳарбий тайёргарликдан ўтишди.
Киевнинг Оболонский туманида жойлашган батальон капитани Юрий Мироненконинг айтишича, британиялик ҳарбий инструкторлар Украина қўшинларига NLAW танкга қарши ракеталардан фойдаланишни ўргатиш учун келишди. АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли аввалроқ америкаликлар ўз иттифоқчилари билан биргаликда Украина ҳарбийларига 60 минг танкга қарши ва 25 минг зенит тизимини юборганини айтганди.
Нашр феврал ойида британиялик ҳарбий инструкторлар Украина ҳудудини тарк этганди, деб эслатди.
Британия Мудофаа вазирлиги инструкторларнинг қайтиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлашдан бош тортди.
Россия 24 феврал куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлади. Президент Владимир Путин унинг мақсадини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атади. Бунинг учун унинг сўзларига кўра, “Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш”ни амалга ошириш режалаштирилган.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 25 март ҳолатига Қуролли кучлар махсус операциянинг биринчи босқичининг асосий вазифаларини бажарди — Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада пасайтирилди. Россия ҳарбий идорасида операциянинг асосий мақсади - Донбассни озод қилиш.
Янгиликлар лентаси
0