Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Оддий ичимлик суви қон босимини туширади

CC0 / Pixabay / Главное - выпивать достаточно воды
Главное - выпивать достаточно воды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шифокорнинг сўзларига кўра, агар мунтазам равишда керакли миқдорда суюқлик истеъмол қон босимини яхшилаши мумкин.
Шифокорнинг сўзларига кўра, агар мунтазам равишда керакли миқдорда суюқлик истеъмол қон босимини яхшилаши мумкин
“Оддий ичимлик суви қон босимини туширишда ёрдам беради”, - дейди шифокор-парҳезшунос, нутрициолог Евгений Арзамасцев.
Унинг сўзларига кўра, ҳар куни 1,5- 2 литр сув ичиш лозим. Агар одам бундан кам сув истеъмол қилса, қон босими кўпаяди.
“Буни танадаги суюқликнинг ҳужайра ичида ва ташқарисида қайта тақсимланиши мумкинлиги билан изоҳлаш керак. Шу сабабли қон босими “сакрайди”. Бир куни меъёрда, бошқа куни эса кутилмаганда тушиши ёки кўтарилиши ҳолатлари кузатилади”,- дейди шифокор “Москва 24” телеканалига берган интервьюсида.
Агар сув истеъмол қилиш тартибга солинса, суюқлик тақсимланиши мувозанатга тушади. Шунингдек, шифокор туз ва тузли маҳсулотларни кам ва меъёрида истеъмол қилишни тавсия қилди. Чунки туз организмда суюқликни ушлаб туради.
“Қачон биз тузни ҳам меъёрда истеъмол қилишни бошласак, организмдан ортиқча суюқлик чиқади, сўнг организмда қон ҳажми мувозанатланади ва шу сабабли босим пасаяди”,- дейди мутахассис.
Янгиликлар лентаси
0