Ҳодисалар

“Қамчиқ” довонида пропан газли автоцистерна ағдарилиб кетди, ҳайдовчи ҳалок бўлди

© Пресс-служба МЧС УзбекистанаНа перевале Камчик перевернулся грузовик
На перевале Камчик перевернулся грузовик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Қамчиқ” довонида пропан газли юк машина ЙТҲга учради.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. 15 апрел куни соат 17:22да А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали – Ўш” автомобил йўлининг 196 кмда, “Тошкент–Водий” йўналишда ҳаракатланган, Қирғизистон Республикасига қарашли ЧАКМАН русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб, қарама-қарши йўналишнинг бир қисмига ёнбошлаб қолди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
Автомашина цистернасида пропан суюлтирилган газ бўлган, ҳайдовчи (автомашинада хайдовчининг ўзи бўлган) Қирғизистон фуқароси воқеа жойида вафот этди.
Қутқарувчилар махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатларини бартараф этди.
Янгиликлар лентаси
0