Дунёда

Россия Борис Жонсонни "қора рўйхат"га киритди

© REUTERS / UK Parliament / Jessica TaylorБританский премьер-министр Борис Джонсон
Британский премьер-министр Борис Джонсон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонни қора рўйхатга киритди.
Россия Лондон санкцияларига жавобан Британия ҳукуматининг асосий аъзолари ва бир қатор сиёсий арбобларни, жумладан, бош вазир Борис Жонсон ва Ташқи ишлар вазири Элизабет Труссни Россиянинг “стоп листи”га киритди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар қилди.
“Британия ҳукуматининг мисли кўрилмаган душманлик ҳаракатлари муносабати билан, хусусан, Россия Федерациясининг юқори мансабдор шахсларига нисбатан санкциялар қўллангани сабабали Британия ҳукуматининг асосий аъзолари ва бир қатор сиёсий арбобларни ҳам “қора рўйхат”га киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, - дейилган баёнотда.
Баёнотга Россияга кириш тақиқланган Британия амалдорлари рўйхати қайд этилган. Улар орасида бош вазир Борис Жонсон, ташқи ишлар вазири Элизабет Трусс, мудофаа вазири Бен Уоллес.
Шунингдек, адлия вазири Доминик Рааб, молия вазири Риши Сунак, ички ишлар вазири Прити Пателнинг исмлари кўрсатилган.
Янгиликлар лентаси
0